2. Бозор хўжалигининг тижорат соҳасида хуфёна иқтисодий фаолиятнинг “оқ ёқали” шакллари - 1949 йилда америкалик криминолог Эдвин Сатерленд “оқ ёқалилар орасида жиноятчилик” концепциясини шакллантирган эди. Ушбу концепцияга биноан хуфиёна, қонунчиликка қарши фаолият “йирик бизнес” кундалик амалиётининг ажралмас таркибий қисмидир. Сатерленд АҚШдаги 70 та йирик номолиявий корпорацияларни иқтисодий қонунчиликни бузиш айблови бўйича суд жараёнлари статистикасини таҳлил қилиб, қуйидаги хулосага келди: суд томонидан жами 980 та айблов ҳукми чиқарилган бўлиб (шу жумладан, савдо эркинлигини бузганликда айблаш бўйича – 307 та, мажбуриятларни бузганликда айблаш бўйича – 222 та, меҳнат қонунчилигини бузганликда айблаш бўйича – 158 та), ўртача ҳар бир корпорацияга 14 тадан ҳукм тўғри келади.
Шундай экан, йирик фирмаларни “идеал жиноятчи” сифатида тасаввур қилиш мумкин: улар атайлаб, уюшган ва тизимли равишда (рецидивистлар каби) кенг миқёсда ҳуқуқий меъёрларни бузишади, лекин бу уларни тадбиркорлик оламида ўз ўрнини сақлашга халал бермайди. - 1. Рақобат қоидаларини бузиш – тижорат борасидаги поралар, монополияга қарши қонунчиликни бузиш, саноат соҳасидаги жосуслик.
- 2.Истеъмолчилар ҳуқуқларини поймол этиш – сохта реклама, сифатсиз товарларни ишлаб чиқариш.
- 3.Ёлланма ишчилар ҳақ-ҳуқуқларини поймол этиш – меҳнат шартномалари ва хавфсизлик техникаси меъёрларини бузиш.
- 4. Кредиторларнинг ҳуқуқларини поймол этиш – заём капитали билан суиистеъмол қилиш (сохта банкротлик, субсидиялар билан боғлиқ товламачилик ва бошқалар).
- 5. Давлат ҳуқуқларини поймол этиш – даромадларни солиқлардан яшириш, экологик қонунчиликни бузиш.
Профессор Н. Шнейдер икдисодий сохадаги жиноятчиларнинг объекти бўлмиш иктисодий тизимнинг уч секторини алоҳида ажратади: - 1) банқ кредит соҳасига қарши бўлган жиноий тажовузлар;
- 2) қурилиш соҳасида ва кўчмас мулкка қарши қаратилган жиноятлар;
- 3) транспорт ва саёҳат, туризм соҳасида амалга ошириладиган жиноятлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |