4- мавзу. “Иккинчи” хуфёна иқтисодиётнинг умумий тавсифи


Download 4.38 Mb.
bet5/6
Sana06.11.2023
Hajmi4.38 Mb.
#1752091
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-мавзу (5)

Трестлар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик нафақат АҚШда, балки Европа мамлакатларида ҳам мавжуд. Европада бу борада вужудга келтирилган тизим америкаликлар тизимидан бир оз фарқ қилади. Канада, Япония ва бошқа мамлакатларда ҳам шунга ўхшаш қонунлар қўлланилади. Европа тизими нафақат Европа мамлакатларида, балки Австралия, Янги Зеландия ва бошқа мамлакатларда ҳам қабул қилинган. Бу тизим асосида (Шерман қонунидан фарқли ўлароқ) монополияларни ғайриқонуний деб эълон қилиш ётмайди. Монополиялар мавжудлиги тан олиниб, қонунлар улар томонидан йўл қўйилган жиноий иш ва мумкин бўлган суистеъмолликларга қарши кураш чораларини белгилайди.

  • Трестлар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик нафақат АҚШда, балки Европа мамлакатларида ҳам мавжуд. Европада бу борада вужудга келтирилган тизим америкаликлар тизимидан бир оз фарқ қилади. Канада, Япония ва бошқа мамлакатларда ҳам шунга ўхшаш қонунлар қўлланилади. Европа тизими нафақат Европа мамлакатларида, балки Австралия, Янги Зеландия ва бошқа мамлакатларда ҳам қабул қилинган. Бу тизим асосида (Шерман қонунидан фарқли ўлароқ) монополияларни ғайриқонуний деб эълон қилиш ётмайди. Монополиялар мавжудлиги тан олиниб, қонунлар улар томонидан йўл қўйилган жиноий иш ва мумкин бўлган суистеъмолликларга қарши кураш чораларини белгилайди.

Германия Федератив Республикасидаги тизим АҚШ ва Европада шаклланган тизимлар ўртасидаги оралиқ тизимдир. Ғарб мутахассисларининг фикрича, умуман олганда антимонопол қонунчилиги иқтисодий жиноятларнинг ўзига хос кўриниши бўлган корпорациялар жиноятига қарши қаратилган воситалардан биридир.

  • Германия Федератив Республикасидаги тизим АҚШ ва Европада шаклланган тизимлар ўртасидаги оралиқ тизимдир. Ғарб мутахассисларининг фикрича, умуман олганда антимонопол қонунчилиги иқтисодий жиноятларнинг ўзига хос кўриниши бўлган корпорациялар жиноятига қарши қаратилган воситалардан биридир.
  • Бу соҳадаги қонунчиликнинг ривожланиши иқтисодий жиноятларга нисбатан, масъулиятни кучайтириш томон бормоқда. Бунга ёрқин мисол сифатида ХХ асрнинг 30-40 йилларида АКШ да қабул қилинган бир қатор қонунларни келтиришимиз мумкин. Уларда барча хатти-ҳаракат учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. 1933 йилда кабул қилинган Қимматбаҳо қоғозлар тўғрисидаги, 1934 йилда қабул қилинган Қимматбаҳо қоғозларни айирбошлаш тўғрисидаги, Кредит шартномаси тўғрисидаги (1939 йил), Қимматбаҳо қоғозлар эгасининг ҳимояси тўғрисидаги (1940 йил) ва бошқа қонунларни мисол тариқасида келтириш мумкин.

Download 4.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling