4- мавзу. “Иккинчи” хуфёна иқтисодиётнинг умумий тавсифи


Download 4.38 Mb.
bet3/6
Sana06.11.2023
Hajmi4.38 Mb.
#1752091
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-мавзу (5)

ХХ асрнинг 80—90 йилларида ғарб мутахассислари ўзларининг ушбу муаммоларга бағишланган асарларида соф иқтисодий жиноятларнинг тўла ва аниқ рўйхатини тузишга ҳаракат қилдилар ва бу ишда улар асосий эътиборни корпорацияларда амалга оширилган жиноятларга қаратдилар. Олимлар фикрича, корпорациялар томонидан содир этилган жиноятлар иқтисодий жиноятчилик таърифига мос тушади. Уларга қуйидаги жиноятлар турини киритиш мумкин.

  • 1. Акционер, кампоньон ва таъсисчиларга зиён етказилган капитал маблағларни суиистеъмол қилишдан келиб чиқадиган жиноятлар (бухгалтерия ҳужжатларидаги, акциялар бўйича содир этилган фирибгарликлар, йўқ компанияларга акцияларни сотиш ва ҳоказолар).
  • 2. Депозит капитал (банкларга жойлаштирилган пул ёки қимматбаҳо қоғозлар)ни суиистеъмол қилиш. кредиторларга зиён етказиш (сохта банкротлик, товламачилик, субсидиялар билан фирибгарлик қилиш).
  • 3. Эркин рақобат қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятлар.

4. Истеъмолчи ҳуқуқини бузиш билан боғлиқ жиноятлар.

  • 4. Истеъмолчи ҳуқуқини бузиш билан боғлиқ жиноятлар.
  • 5. Давлатнинг молия тизимини бузишга қаратилган жиноятлар (масалан, фойдани яшириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, ишлаб чиқариш ва савдо қонун қоидаларини бузиш ва бошқалар).
  • 6. Табиатни муҳофаза қилиш билан боғлик жиноятлар (масалан. атроф муҳитни ифлослантириш, қурилиш нормалари ва низомларини бузиш ва бошқалар).
  • 7. Ижтимоий cyғypтa ва нафақа тўлаш соҳасидаги, техника хавфсизлигини бузиш билан боғлиқ жиноятлар.
  • 8. Тижорат соҳасидаги порахурлиқ.
  • 9. Компьютер техникаси орқали амалга ошириладиган жиноятлар (хакерлар).

3.Хорижий мамлакатларда иқтисодий жиноятларнинг олдини олиш муаммолари

  • Ғарб мамлакатларида иктисодий ривожланишнинг ўзига хослиги турли даврларда хусусий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан бошқаришнинг бир хил эмаслигидадир. Баъзида давлатнинг назорат функцияси кучайган, баъзида эса иқтисоднинг ривожланиш даражасига қараб сусайган булади. Бу мойилликни АҚШ мисолида якқол куриш мумкин. АҚШ да Ғарбий Европа мамлакатларидан фаркди улароқ, давлат сектори ҳеч қачон катта улушни ташкил қилмаган, кенг ҳажмдаги национализация ўтказилмади, яъни давлат томонидан тартибга солиш давлат бошқарувига айланмади.

Download 4.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling