4- мавзу: Техник хизматни бошқаришни ташкил қилиш шакл ва усуллари т а қ д и м о т


Download 387.56 Kb.
bet1/4
Sana11.01.2023
Hajmi387.56 Kb.
#1088573
  1   2   3   4
Bog'liq
4-Ma\'ruza slayd

4- мавзу: Техник хизматни бошқаришни ташкил қилиш шакл ва усуллари Т А Қ Д И М О Т

Маърузачи: Доцент Ў.Н.Абдурахмонов

Қарши-2022 йил

Фойдаланиладиган адабиётлар

1.Avtomobillar texnik ekspluatatsiyasi. Qayta ishlangan va to’ldirilgan ruscha 4-nashridan (prof Kuznetsov Ye.Q. tahriri ostida. M.:Nauka-2004. -535b.) tarjima prof. Sidiqnazarov Q.M. umumiy taxriri ostida Toshkent. “VORIS-NASHRIYOT” 2006 y.-670 b.

2. Avtomobillar texnik ekspluatatsiyasi. Prof Sidiqnazarov Q.M. umumiy taxriri ostida Toshkent. “Voris-Nashriyoti”, 2008 y. – 560 b.

3. Texnik tizimlarni boshqarish.. Usmonov S.S. –T.: “Fan va texnologiya”, 2019 y. -328 b.

Режа:

1. АТК да техник хизматни бошқариш тизими

2. АТК да ТХК ва Т ни ташкил этиш усуллари

3. Ишлаб чиқаришни бошқаришни марказлашган тизими.

 

АТК ларда техник хизматини бошқариш таркиблари

  • Ташкил этиш блокининг мақсади унинг комплекси функцияларни бажаришидан келиб чиқиб, техника хизмат кўрсаткичларини (қуввати, ишлаб чиқаришни махсуслашганлиги, ресурсларга эҳтиёжи ва ҳ.о.) ҳаракат воситаларини техник тайёрлигини ташкилий технологик тадбирлар ўтказиш ҳисобига аниқлашдан иборатдир.
  • Ривожлантириш блокини мақсади: Ташиш шароитини ўзгартириш ва ривожлантириш режасига асосан техника хизматини келажакдаги параметрларини аниқлаш; параметрларни истиқболли қийматларга эришишига қаратилган комплекс тадбирлар ишлаб чиқариш ва бажарилшини таъминлаш.
  • Тезкор бошқариш блокининг мақсади ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бўлимларни биргаликда фаолият кўрсатишни таъминлашдан иборатдир.

АТК техника хизматини ташкилий функионал таркиби

2. АТК да ТХК ва Т ни ташкил этиш усуллари.

  • Ҳаракатдаги таркибга ТХК ва таъмирлашни ташкил этишнинг учта усули ҳозирги вақтда энг кўп тарқалган: ихтисослашган бригадалар, комплекс бригадалар ва агрегат-устахоналар.
  • Ихтисослашган бригадалар усули техник таъсир турлари ва технологик ихтисослашиши белгиларига кўра ишлаб чиқариш бўлимларини шакллантиришни кўзда тутади. Яъни атомобилларга КХК, ТХК-1, ТХК-2, диагностикалаш, ЖТ, агрегатларни таъмирлаш ўтказишда ишни ташкил этиш учун алоҳида ихтисослаштириш бригадалар ташкил этилади. а-расм.)
  • Таъсир (КХК, ТХК-1, ТХК-2, диагностикалаш, ЖТ, агрегатларни таъмирлаш) турлари бўйича бригадаларни ихтисослаштириш илғор технологик жараёнларни ва механизацияни қўллаш ҳисобига ишчиларнинг меҳнат унумдорлигини оширишга, ижрочилар чекланган технологик операцияларни бажаришда кўникма олишига ва ихтисослашишига имкон беради.
  • Ушбу усулнинг муҳим камчилиги ижрочилар шахсий маъсулиятининг етарли бўлмаслигидир. Муддатидан илгари бузилиш ҳолатида ҳамма сабабларни таҳлил этиш, ишончлилик пасайишининг муайян айбдорларини аниқлаш мураккабдир, чунки агрегатга турли бўлимларнинг ишчилари хизмат кўрсатган.

Download 387.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling