- Комплекс бригадалар усули ишлаб чиқариш бўлимларини предметли ихтисослашув белгилари бўйича шакллантиришни, яъни ТХ-1, ТХ-2 ва ЖТни ўтказадиган бригада бўйича маълум гуруҳ автомобилларини (масалан, битта автосаф автомобиллари) бириктиришни кўзда тутади (б-расм). Агрегатларни таъмирлаш, диагностика қилиш ва КХК, қоида тариқасида, марказлашган ҳолда бажарилади. Бригадага бириктирилган ишларни бажариш учун комплекс бригадалар турли малакали (авточилангарлар, созловчи-чилангарлар, электриклар, мойчилар) ижрочилар билан тўлдирилади.
- Ушбу усулнинг афзаллиги ТХК ва ЖТ ишлари сифатига бригада доирасида маъсулият бўлади.
- Агрегат устахоналар усулининг моҳияти шундан иборатки, АТКнинг ҳаракатдаги таркибига ТХК ва таъмирлаш бўйича ҳамма ишлар бир ёки бир нечта агрегатларга (узеллар, механизмлар ва тизимлар) ТХК ва ЖТни ҳамма ишларини бажаришга маъсул бўлган ишлаб чиқариш бўлимлари орасида тақсимиланади. (в-расм) Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг ушбу шаклида устахонага бириктирилган агрегатлар, узеллар ва тизимларга ТХК ва таъмирлаш учун масъулият шахсий бўлади.
- Ушбу усулнинг камчилиги бошқаришни қийинлаштирадиган ишлаб чиқаришнинг тарқоқлиги.
3. Ишлаб чиқаришни бошқаришни марказлашган тизими. - АТКнинг МТХ ҳар куни бажариладиган турли хил ишларини тўрт мажмуага ажратиш мумкин:
1. Ишларнинг дастурини, диагностикалаш ва ТХКга қўйилиши режалаштириладиган автомобиллар сонини, таъмирлаш ишларининг турлари ва ҳажмини аниқлаш. 2.Ишлаб чиқариш постларининг ихтисослашганлигини, жиҳозланганлиги ва бандлигини эътиборга олиб автомобилларни тақсимлаш. 3. Мавжуд эҳтиёт қисмлар ва материалларни автомобиллар, агрегатлар, постлар бўйича тақсимлаш ва заҳирани тўлдириш. 4. Таъмирловчи ишчиларга вазифаларни постлар ва минтақалар бўйича тақсимлаш. Ишлаб чиқаришнинг ташкилий масалаларини энг самарали ҳал қилиш учун бошқарув маркази (БМ) яратиш лозим. Бу тизим АТК техник хизматини автоматлаштирилган бошқарув тизими учун дастлабки босқич бўлади. - Тизим қуйидаги тамойилларга биноан яратилади:
- 1. Маъмурий ва тезкор вазифалар раҳбар ходимлар ўртасида аниқ тақсимланади ва тезкор бошқариш вазифалари ягона бошқарув марказ (БМ) ёки бошқарув бўлими (ББ) орқали бошқарилади. Бошқариш марказининг асосий вазифаси ишлаб чиқариш ресурслари ва бажариладиган ишларнинг ҳажми ҳақидаги ахборотларни йиғиш ва автоматлаштирилган ҳолда қайта ишлаш, шунингдек ахборотларни таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқариш бўлинмаларининг фаолиятини режалаштириш ва назорат этишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |