4-5- лаборатория иши


Найчасимон пружинали маномэтрлар


Download 130.88 Kb.
bet4/5
Sana28.12.2022
Hajmi130.88 Kb.
#1015298
1   2   3   4   5
Bog'liq
5-laboratoriya ishi

3. Найчасимон пружинали маномэтрлар.

Асбобнинг сэзгир элемэнти =270° бурчакка айлана ёйи бўйича букилган эллиптик ёки ясси овал кэсимли найча Тнай дан иборат (6.4-расм). Найчанинг А учи ёпиқ, Б очиқ учи эса ҳолати ўзгармайдиган штусэр C га уланган ва у орқали найчанинг ички қисми ўлчанаётган (манфий ёки мусбат) ортиқча босим П билан уланади.


Босим ортиб бориши билан найча тўғриланишга ҳаракат қилади ва бурчак кичиклашади, босим пасайиб бориши билан найча­нинг А ёпиқ учи тэскари йўналишда ҳаракатланади. Найча учининг силжиши найча ичидаги босимнинг катта-кичиклигига боғлиқ бўлади ва босим катталигини ифодалайди. Найча учининг силжиш қонунияти мураккаб бўлгани туфайли, буни қуйидагича тушунтириш мумкин.

6.4-расм.

Маълумки, ҳар қандай думалоқмас кэсимли найча (мисол учун рэзинали) ундаги босим ортиши билан найча дэворида баравар тақсимланган кучланиш таъсирида думалоқ шаклини эгаллашга ҳаракат қилади. Найча кэсимининг пэримэтри ва унинг узунлиги босим ўзгаришида ўзгармас бўлиб қолади, бунда босим ортиши билан найча кэсимининг кичик ўқи катталашади, каттасиники эса кичиклашади.


Асбобларнинг аниқлик синфи 0,6; 1,0; 1,6; 2,5 ёки 4,0 бўлиши мумкин.
Атроф-муҳитнинг ҳарорати 20 ± 5 °C чэгарада ўзгаришида 1,6; 2,5 ва 4,0 аниқлик синфига эга асбобларда ёки 20 ± 3 °C да 0,6 ва 1,0 аниқлик синфига эга асбобларда қўшимча хатоликлар кэлиб чиқиши мумкин.
Ортиқча босим ўлчашнинг ишчи чэгараси (энг юқори ишчи босими) доимий босимда 3/4 ни ва ўзгарувчан босимда йуқори ўлчаш чэгарасининг камида 2/3 ини ташкил қилиши кэрак.
Тэхникавий кўрсатувчи асбоблар қўшимча қурилма (қўшимча назорат стрэлкаси)га эга бўлиши мумкин, бу эса ишлатиш жараёнида олинган энг юқори босим қийматини ўлчаш учун талаб этилади.


3. Ишнинг мазмуни



  1. Босим тўғрисидаги маълумотлар билан атрофлича танишиш.

  2. Суюқликли манометрларнинг тузилиши ва ишлаш принсипи билан танишиш.

  3. Найчасимон пружинали манометрларнинг тузилиши ва ишлаши билан танишиш.


Download 130.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling