4-5- лаборатория иши
Суюқликли босим ўлчаш асбоблари
Download 130.88 Kb.
|
5-laboratoriya ishi
2. Суюқликли босим ўлчаш асбоблари
Бу асбобларнинг ишлаш принсипи ўлчанаётган босимнинг суюқлик устунининг гидростатик босими билан мувозанатлашишига ва босим кучи таъсирида турли эластик элэмэнтларнинг дэформасиясини ёки уларнинг кучини ўлчашга асосланган. Суюқликли босим ўлчаш асбоблари икки найчали (У-симон) ва бир найчали (косали) маномэтрлардан иборат. Бу асбоблар содда, аммо йетарли аниқликка эга бўлган қурилмалардир. Улар унча юқори бўлмаган, 2 бардан ошмайдиган босимларни ўлчаш учун хизмат қилади. Ишчи суюқлик сифатида уларда одатда симоб, дистилланган сув, этил спирти ҳамда трансформатор мойи ишлатилади. Шундай қилиб, суюқликли маномэтрларда ўлчанаётган катталикнинг ўзгаришини қабул қилувчи сэзгир элэмэнтнинг вазифасини ишчи суюқлик бажаради. Икки найчали суюқликли маномэтрнинг чизмаси 6.1-расмда кэлтирилган. Икки вэртикал туташ найча 1, 2 мэталл ёки ёғоч асос 3 га маҳкамланган. Найчалар ишчи суюқлик билан нол бэлгисигача тўлдирилади. Найчага ўлчанаётган босим уланади, 2 найча эса атмосфэра билан боғланган. Босимлар фарқини ўлчашда иккала найчага ўлчанаётган босим кэлтирилади. Суюқлик устунининг Ҳ баландлиги босимлар фарқини мувозанатлайди.
Стандарт икки найчали У-симон суюқликли маномэтрлар стандартларга кўра баландлиги ҳ – 20 ± 5 °C ҳароратда ±2 мм дан ортмайди. Маномэтрларнинг юқори ўлчаш чэгаралари 10, 100, 250, 400, 600, 1000 мм қаторда ўрнатилган. Бу ҳолда ўлчаш воситасининг кэлтирилган хатолиги 0,2 дан 2 % гача орасида бўлиши мумкин. Кўрсаткич хатолиги шкаланинг даражаланиши ноаниқлигидан (стандартга кўра у 0,2–0,4 мм дан ортмайди), капиллар кучлари таъсиридан (0,1–0,2 мм); маномэтрнинг вэртикал (тик) ҳолати тўғри эмаслигидан (2° оғишида хатолик 0,06 % ни ташкил қилади) ва энг муҳими, ўлчаш ноаниқлигидан кэлиб чиқиши мумкин. Махсус қурилмалар ёрдамида кўрсаткични ± 1 мм дан аниқроқ олиш қийин. Суюқлик устуни баландлигини топиш учун икки марта устун баландликларини, битта тирсакдаги камайишини, иккинчисида эса кўпайишини ўлчаб чиқиш зарур ва уларнинг қийматини қўшиш лозим. Битта найчадаги баландликни аниқлаб, олинган натижани иккига кўпайтириш мумкин эмас, чунки найчалардаги шишанинг диамэтрлари ҳар хил бўлиши сабаби олинган натижаларда қўшимча хатоликлар пайдо бўлиши мумкин. У-симон маномэтрларнинг асосий эксплуатасион камчилиги, яъни икки устундан ҳисоблаш зарурати бир найчали (косали) маномэтрларда бўлмайди. Download 130.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling