4. Қайтган тўлқинлар годографи бўйича эффектив тезликни аниқлаш. Қайтарувчи чегарани қуриш


Download 209.5 Kb.
bet1/3
Sana03.02.2023
Hajmi209.5 Kb.
#1149506
  1   2   3
Bog'liq
3 amaliy Эффектив тезликни аниқлаш ва қайтарувчи чегарани қуриш (2)


4. Қайтган тўлқинлар годографи бўйича эффектив тезликни аниқлаш. Қайтарувчи чегарани қуриш.
Топшириқ: қайтган тўлқинлар усулининг тескари масаласини ечиш учун №8 амалий ишда икки қатламли моделга ҳисобланган учрашувчи қайтган тўлқинлар годографидан фойдаланилади. Бу годографни далада олиб борилган ишлар натижасида олинган ва талқин қилинган сейсмограммалар бўйича қурилган деб ҳисобланади. Қайтган тўлқинлар усулининг тескари масаласи ечилганда қўзғатиш манбайидан қайтариш чегарасигача тарқалаётган тўлқиннинг тезлиги, яъни қайтган тўлқиннинг тарқалиш тезлиги аниқланади ва қайтарувчи чегара қурилади.
Қайтган тўлқин тезлиги кузатилган годографлар бўйича аниқланади ва бу тезлик эффектив Vэф тезлик деб аталади. ҚТУ да Vэф = V1 деб олинади.
Эффектив тезликни аниқлашнинг бир нечта усуллари мавжуд. Бу усулларда эффектив тезликни аниқлаш гипербола шаклидаги қайтган тўлқин годографини тўғри чизиққа ўзгартириш йўли билан бажарилади. Бунда Vэф тўғри чизиқнинг қиялиги бўйича маълум бир нисбатдан аниқланади.
Услубий кўрсатма:
Доимий фарқлар усули билан эффектив тезликни Vэф аниқлаш.

  1. Бу усулда қайтган тўлқиннинг алоҳида кузатилган ясси годографлари ишлатилади. Дастлаб доимий бўлак m танлаб олинади. Оптимал бўлган оралиқ қуйидагича топилади: m=0.4L

бу ерда L - кузатув олиб борилаётган профилнинг узунлиги (1-расм).

1-Расм. Доимий фарқлар усули билан эффектив тезликни аниқлаш.
2. Годограф чизмасининг х ўқида “m”- масофага тенг проекция бўлаклари белгиланади ва ҳар бир х1 ва (х1 +m) нуқталарга годографнинг вақтлар ўқидан кузатилган тўлқиннинг t1 ва t2 вақтлари аниқланади. Улар бўйича х1 нуқта учун (чап томонга қараб) қуйидаги формула ёрдамида тегишли параметр (U1)
U1 = t - t ҳисобланади.
3. “m” масофага тенг бўлган бўлакни х ўқи бўйлаб х масофага кўчирилади [х2 дан (х2+m) гача] ва годографдан t ва t жуфт вақтлар аниқланади ва х2 масофага U2=(t )2-(t )2 ҳисобланади.
4. Танлаб олинган қулай масштабда ҳисобланган хi масофаларга тегишли Ui қийматлари (U, х) координата тизимида белгиланади ва нуқталар бўйича ўртача тўғри чизиқ ўтказилади (чунки U(х) боғланиш тўғри чизиқли функция бўлади 2-расм).


Download 209.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling