4. Қайтган тўлқинлар годографи бўйича эффектив тезликни аниқлаш. Қайтарувчи чегарани қуриш


Download 209.5 Kb.
bet3/3
Sana03.02.2023
Hajmi209.5 Kb.
#1149506
1   2   3
Bog'liq
3 amaliy Эффектив тезликни аниқлаш ва қайтарувчи чегарани қуриш (2)

to усули.
to усулида t0=2H/v1 га тенг бўлиб, бунда tо – қўзғатиш нуқтасида қайд қилинувчи тўлқин келиш вақти годограф бўйича аниқланади (х = 0 даги вақтга тенг). Тушган тўлқинларни қайтарувчи чегаралар ётиш чуқурлиги га тенг бўлади. Бир нечта қўзғатиш нуқтасига (бир қанча годографлар учун) Н радиуслар билан х = 0 бўлган нуқталардан айланалар белгиланади ва уларга умумий уринма ўтказилади (а-расм). Ўтказилган умумий уринма изланаётган қайтарувчи чегара деб олинади.
Белгилар усули.
Кузатилган годографнинг 3-4 нуқталаридаги вақтлари олиниб, улардан радиусли айланалар белгиланади. Белгилар бир нуқтада кесишиб, мавҳум қўзғатиш нуқтаси О* жойлашишини белгилайди, қайтарувчи чегара эса, ОО* га перпендикуляр ҳолда ўртада жойлашади (б- расм).
Эллипслар усули.
Тўғри чегарага эга бўлмаган кесимда акс эттирилувчи чегара эллипслар йўли ёрдамида тузилади. Маълумки, эллипс деб иҳтиёрий нуқтасидан фокуслари деб аталувчи берилган икки F1 ва F2 нуқтагача бўлган масофалар йиғиндиси ўзгармас миқдор га тенг бўлган текисликдаги барча нуқталар тўпламига айтилади. Эллипснинг фокуслари учун О ва х1 ни қабул қилиб, Si=Viti (Si – бу манбадан қайтариш нуқтагача ва қайтариш нуқтадан кузатиш пикетигача тўлқинни умумий ўтган йўли). Доимий масофада, акс эттирувчи майдон эллипс шаклида эканлигини кўриш мумкин (в-расм). Бу эллипсни тузиш қуйидагича амалга оширилади. Si узунликка эга бўлган ип олинади (S1 узунлиги, кесма тузилаётган масштаб билан бир хил бўлиши шарт). Ипнинг учлари О ва хi нуқталарга маҳкамланади. Ипни қалам билан таранг тортиб эгри чизиқ чизилган ҳолда эллипсга эга бўламиз. Шунга ўхшаш эллипсларни чизиб ва уларга ўтказилган умумий уринма акс эттирувчи чегара чиқарилади.
`
Қайтарувчи чегарани а - to; б – белгилар; в – эллипс усуллари билан тузиш.
Download 209.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling