4-амалий иш мавзу: Янчиш дастгоҳларни танлаш ва параметрларини ҳисоблаш


Тегирмоннинг ишлаб чиқариш унумдорлигини аниқлаш


Download 87.69 Kb.
bet2/10
Sana06.02.2023
Hajmi87.69 Kb.
#1169190
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-amaliy

Тегирмоннинг ишлаб чиқариш унумдорлигини аниқлаш
Шарли ва стерженли тегирмонларнинг ишлаб чиқариш унумдолиги бир канча омилларга боғлик: руданинг янчилувчанлиги, дастлабки ва охирги маҳсулотнинг ўлчами; тегирмоннинг тури ва ўлчами, копламанинг шакли; тегирмоннинг янчувчи восита билан тўлдирилиш даражаси; янчувчи воситанинг гранулометрик таркиби, шакли, зичлиги ва қаттиқлиги, тегирмон барабанининг айланишлари сони; бўтананинг зичлиги, тегирмон ичида айланувчи юкнинг катталиги; классификацияловчи мосламанинг ишлаш самарадорлиги ва х.к.
Руданинг янчилувчанлиги ва бошқа шароитлари кенг ўзгариб туриши мумкинлиги туфайли, тегирмоннинг ишлаб чиқариш унумдорлиги каталог ва маълумотномалардан эмас, балки ҳисоблашлар орқали аниқланади.
Кўпинча тегирмонларнинг ишлаб чиқариш унумдорлигини ҳисоблаш учун иккита усул: солиштирма ишлаб чиқариш унумдорлиги ва янчиш самарадорлиги бўйича ҳисоблаш ишлатилади.
Солиштирма ишлаб чиқариш унумдорлигини дастлабки руда бўйича ёки кўпинча янгидан ҳосил бўлаётган ҳисобланувчи синф (-0,074мм) ни тегирмон барабанининг хажм бирлигига нисбатидан аниқланади, кейин эса тегирмоннинг умумий ишлаб чиқариш унумдорлиги ҳисобланади. Янчиш самарадорлиги тонналардаги тайёр маҳсулот ёки тонналарда янгидан ҳосил бўлаётган ҳисобланувчи синфнинг 1кВт.соат сарфланган энергияга нисбатидан аниқланади, кейин тегирмоннинг истеъмол қиладиган қувватини хисобга олиб умумий ишлаб чиқариш унумдорлиги ҳисобланади. Лойихаланаётган тегирмоннинг солиштирма ишлаб чиқариш унумдорлиги ва янчиш самарадорлигини аниқлашда амалда ишлаб турган, тегирмонлари оптималга яқин шароитда ишловчи руданинг ҳусусиятлари ва янчиш жараёни етарли даражада барқарор бойитиш фабрикасида олинган маълумотлардан фойдаланилади.


Тегирмонни солиштирма ишлаб чиқариш унумдорлиги бўйича ҳисоблаш
Лойихаланаётган тегирмоннинг янгидан ҳосил бўлаётган хисобланувчи синф бўйича солиштирма ишлаб чиқариш унумдорлиги қуйидаги формуладан аниқланади.



бу ерда:
қ- лойихаланаётган тегирмоннинг янгидан ҳосил бўлаётган ҳисобланувчи синф бўйича солиштирма ишлаб чиқариш унумдорлиги, т/м3соат.
қ1-бойитиш фабрикасида ишлаётган тегирмоннинг шу синф бўйича солиштирма ишлаб чиқариш унумдорлиги, т/м3соат.
Кя- лойихаланаётган ва қайта ишланаётган руданинг янчилувчанлигидаги фарқни ҳисобга олувчи коэффициент;
Кй- лойихаланаётган ва қайта ишлаётган руданинг охирги ва дастлабки маҳсулотларининг йириклигидаги фарқни ҳисобловга олувчи коэффициент.
КД- лойихаланаётган ва ишлаётган тегирмон барабанлари диаметридаги фарқни ҳисобга олувчи коэффициент;
КТ-лойихаланаётган ва ишлаётган тегирмонларнинг туридаги фарқни ҳисобга олувчи коэффициент.
Лойиҳаланаётган ва ишлаётган тегирмонларнинг бошқа иш шароитлари учун фарқларини (тегирмон барабанининг айланишлари сони, тегирмон ичида айланувчи юк, классификаторнинг ишлаш самарадорлиги ва бошқалар) одатда ҳисобга олинмайди, чунки лойихаланаётган тегирмон ишлаб турган тегирмоннинг оптимал иш тартибига созланган деб тахмин қилинади. Агар ишлаётган тегирмон оптимал шароитда ишламаса, келтирилган ҳисоблаш усули лойихаланаётган тегирмоннинг ишлаб чиқариш унумдорлигида бир мунча захира (резерв) ҳосил бўлишига олиб келади. Бу ҳолда аниқ ҳисоблаш учун қўшимча тузатишлар киритиш талаб қилинади.
Кя коэффициентининг қиймати текширилаётган рудани янчишда ҳосил бўлаётган ҳисобланувчи синф бўйича ишлаб чиқариш унумдорлигини шу тегирмонни эталон руда деб қабул қилинган рудани янчишда шу синф бўйича ишлаб чиқариш унумдорлигига нисбати сифатида тажриба йўли билан (лаборатория шароитида ҳам мумкин) аниқланади. Иккала ҳолда ҳам руданинг йириклиги, янчилган маҳсулотдаги ҳисобланувчи синфнинг миқдори ва янчиш тартиби бир хил бўлиши керак .
Кй- коэффициентнинг қиймати қуйидаги формуладан аниқланади:



бу ерда:
м1- амалда ишлаб турган бойитишфабрикасида қайта ишланаётган руда учун ҳисобланувчи синф бўйича тегирмоннинг нисбий ишлаб чиқариш унумдорлиги.
м2- худдишунинг ўзи лойихаланаётган руда учун.

Ўртача қаттиқликдаги рудалар учун ҳисобловчи синф (-0,074мм) нинг дастлабки ва охирги маҳсулотлардаги тахминий қийматлари 13-жадвалда кўрсатилган.


13-жадвал

Дастлабки маҳсулотнинг йириклиги,мм.

-

-

40-0

20-0

10-0

5-0

3-0

-дастлабки махсу лотдаги -0,074 мм ли синфнинг миқдори %

-

-

3

6

10

20

23

Охирги маҳсулот йириклиги, мм.

1-0

0,4-0

0,3-0

0,2-0

0,15-0

0,1-0

0,074-0

охирги маҳсулотдаги -0,074 мм ли синфнинг миқдори %.

30

40

48

60

72

85

95

м1 ва м2ларнинг қиймати 14-жадвалдан аниқланади.


14-жадвал

Дастлабки маҳсулотнинг йириклиги,мм.

-0,074 мм ли синфнинг охирги маҳсулотдаги миқдори; %

30

40

48

60

72

85

95

м нинг қиймати

40-0
20-0
10-0
5-0
3-0

0,68
0,81
0,95
1,11
1,17

0,77
0,89
1,02
1,15
1,19

0,81
0,92
1,03
1,13
1,16

0,83
0,92
1,00
1,05
1,06

0,81
0,88
0,93
0,95
0,95

0,80
0.86
0.90
0.91
0,91

0,78
0,82
0,85
0,85
0,85

КДкоэффициентининг қиймати қуйидаги формуладан ҳисобланади.





бу ерда:
Д ва Д1тегишли равишда лойихаланаётган ва ишлаётган (эталон ) тегирмон барабанининг диаметри.

КТкоэффициентнинг қиймати марказий бўшатилувчи тегирмондан панжара орқали бўшатилувчи тегирмонга ўтишда 1,10-1,15, тескарисида 0,9-0,85деб қабул қилинади.


Дастлабки руда бўйича тегирмоннинг ишлаб чиқариш унумдорлиги қуйидаги формуладан аниқланади.

бу ерда:
В- тегирмон барабанининг хажми, м3

Download 87.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling