4-амалий иш мавзу: Янчиш дастгоҳларни танлаш ва параметрларини ҳисоблаш


Тегирмонларни янчиш самарадорлиги бўйича ҳисоблаш


Download 87.69 Kb.
bet3/10
Sana06.02.2023
Hajmi87.69 Kb.
#1169190
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-amaliy

Тегирмонларни янчиш самарадорлиги бўйича ҳисоблаш
Лойихаланаётган тегирмон учун янчиш самарадорлиги қуйидаги формуладан ҳисобланади.:

бу ерда:
е-лойихаланаётган тегирмоннинг янгидан ҳосил бўладиган ҳисобланувчи синф бўйича янчиш самарадорлиги, т/кВт. соат ;
е1- амалда ишлаётган тегирмоннинг янгидан ҳосил бўладиган ҳисобланувчи синф бўйича янчиш самарадорлиги, т/кВт.соат.
Кя ва Кй –янчилувчанлик ва йириклик коэффициентлари тегирмоннинг солиштирма ишлаб чиқариш унумдорлигини ҳисоблашдагидек аниқланади.
Янчиш самарадорлигини ҳисоблаш формуласига тегирмоннинг тури ва ўлчамини ҳисобга олувчи коэффициентлар кирмайди, чунки улар янчиш самарадорлигининг катталигига сезиларсиз таъсир кўрсатади.
Тегирмоннинг дастлабки руда бўйича ишлаб чиқариш унумдорлиги (т/соат) қуйидаги формуладан аниқланади.

бу ерда:
Н – тегирмоннинг истеъмол қиладиган қуввати, кВт;
Ну- ўрнатиш қуввати, кВт;
-истеъмол қиладиган кувватнинг ўрнатиш қувватига нисбати,( =0,85-0,90)
ва ларнинг қиймати аввалгидек.
Таснифлаш дастгоҳларни танлаш ва параметрларини ҳисоблаш.

Механик классификаторлар ва гидроциклонлар. Механик классификаторларга рейкали, спиралли ва косали классификаторлар киради. Рейкали ва косали классификаторлар қумни чиқариб юбориш механизмининг мураккаблиги туфайли спиралли классификаторлар томонидан сиқиб чикарилган ва хозирда қурилаётган фабрикаларда қўлланилмайди. Спиралли классификаторлар икки турда-ботмаган ва ботган спиралли қилиб тайёрланади. Амалдаги бойитиш фабрикаларида иккала турдаги классификаторларни учратиш мумкин. Лекин спиралли классификаторлар ҳам гидроциклонларга алмаштирилмокда.


Спирали классификаторлар гидроциклонларга нисбатан кам электр энергия сарфлайди, нисбатан йирикрок маҳсулотни классификациялай олади ва узоқрок таъмирлаш даврига эга. Асосий камчилиги нархининг баландлиги ва габарит ўлчамларининг катталиги. Бу дастгоҳларга ва бойитиш фабрикаси биноларининг қурилишига капитал харажатларни оширади. Шу камчиликлар туфайли спиралли классификаторлар гидроциклонлар томонидан сиқиб чикарилмокда.
Дастлабки вақтларда гидроциклонлар механик классификаторлар ўрнига асосан янчишнинг иккинчи босқичида ўрнатилди. Бу шу билан тушунтириладики иккинчи босқич тегирмонидан тушириладиган майин туюлган маҳсулотда насослар ва гидроциклонларнинг ишдан чиқиши, гидроциклон насадкасининг ёпилиб қолиш эхтимоли янчишнинг биринчи босқичидаги тегирмондан чикаётган йирик маҳсулотга нисбатан кам.
Кейинроқ, қўпол спиралли классификатордан кутулиш ва шу билан насос ва гидроциклонлар ишини осонлаштириш учун биринчи босқич стерженли тегирмонлар маҳсулоти тўғридан-тўғри иккинчи босқич шарли тегирмонига тушувчи янчиш схемаси қўлланила бошланди. Бу схеманинг камчилиги шундаки, иккинчи босқичда янчиш тегирмонига катта миқдорда йириклик бўйича тайёр маҳсулот тушади. Бу руданинг ортиқча шламланишига ва тегирмоннинг янгидан ҳосил бўлаётган тайёр синф бўйича ишлаб чиқариш унумдорлигини пасайишига олиб келади.
Баъзи бойитиш фабрикаларида стерженли тегирмонларнинг қуюлмаси гидроциклонларга тушади, бунда тегирмоннинг бўғзига йирик маҳсулотни ажратиб олиш учун бутара ўрнатилади. Гидроциклонларни стерженли тегирмонлар қуюлмаларини классификациялаш учун ишлатилиши мумкинлиги спиралли классификаторларни ишлатиш соҳаларини янада чегаралайди
Бироқ бир қатор шароитларни жамлаганда спиралли классификаторларни ўрнатиш тежамлироқ ҳисобланиши мумкин. Бундай шароитларга қуйидагилар киради: тегирмонни битта спиралли классификатор билан боғлашга имкон берувчи ўртача ўлчами, йирик ва абразив маҳсулотни классификациялаш зарурияти, электр энергиянинг юқори нархи, марказдан қочувчи насос ва гидроциклонларнинг алмаштирилувчи қисмлари учун ейилмайдиган материаллар қўллаш имконининг чегараланганлиги. Бу ҳолда спиралли классификаторнинг роли гидроциклонга келиб тушадиган маҳсулот таркибидаги нисбатан йирик қумларни ажратиб олиб, шарли тегирмонга йуналтиришга қаратилган. Механик классификаторларнинг ўлчамини кичрайтириш учун классификаторнинг максимал ишлаб чиқариш унумдорлигига тўғри келувчи зичликда имкон борича дағал (-0,6-0,8мм) қуюлма олиш керак. Қолган барча ҳолларда гидроциклонларни қўллаш афзал.



Download 87.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling