4-амалий машғулот


-расм. Пакетли коммутация билан оддий тармоқнинг структураси


Download 436.67 Kb.
bet2/3
Sana05.04.2023
Hajmi436.67 Kb.
#1276304
1   2   3
Bog'liq
Konvergent amaliy4

4-расм. Пакетли коммутация билан оддий тармоқнинг структураси
Пакетли коммутацияли оддий тармоқ структурасини кўриб чиқамиз (4- расм.). А,В хостлари Е хостига биргаликда пакетларни жўнатади, А ва В хостларнинг биринчи маршрутизатор билан алоқаси 10 Мбит/с тезлиги билан Ethernet алоқа линияси орқали амалга оширилади. Маршрутизатор алоқа линияга пакетларни 1,5 Мбит/с тезлиги билан юборади. Агар алоқа линия юкланган бўлса пакетлар уни бўшатишни навбатда кутиб турадилар. Агар А ва В бирдан пакетларни юборса нима бўлишини кўриб чиқамиз. Хостлар ўртасида синхронизация йўқ, пакетларни узатиш тартибини олдиндан айтиб бўлмайди, бу усул статик мультиплексорлаш деб айтилади. Хостлар ўртасида пакетларни узатиш вақти қўйидагисига тенг:
Tп=Q*L/R
бу ерда L – пакет узунлиги бит, R – чиқишдаги алоқа линиясининг тезлиги бит/с, Q – хостлар ўртасидаги алоқа линияларининг сони.
Пакетли тармоқнинг коммутацияли тармоқдан асосий фарқи у ҳар доим пакетларни охирги тугундан қабул қилишга тайёр. Пакетли коммутация реал вақт иловалари (телефония, видеочақирув, конференц алоқа)ни сифатли хизмат кўрсатишини таъминлаб бермайди, лекин алоқа линияси ўтказувчанлигини самарали бўлинишини таъминлаб беради.
Маршрутизаторда пакетларни қайта ишлаш. Пакет таркибига сар-лавҳа, маълумот жойи ва охири киради. Сарлавҳа, пакетнинг бошида жойла-шади, унда узатиш адреси ва жўнатувчи учун ишлатиладиган бошқа ёрдамчи маълумот жойлашган (маълумотлар жой узунлиги, назорат йиғиндиси ва ҳоқазо). Пакет якуни, пакет охирида жойлашган жой хисобланади, унда тар-моққа узатиш пайтида маълумотни ўзгарган ёки ўзармаганлигини текшира-диган назорат йиғиндиси жойлашган. Ҳар 1 пакет коммутатор ёрдамида тар-моқдаги трафикни ташкил қилган бошқа пакетларга боғлиқ бўлмаган ҳолда қайта ишланади. Технологияга қараб пакетлар фиксацияланган ёки ўзгарув-чан узунлигига эга бўлиши мумкин, сарлавҳада жойлашган ахборот тузили-ши ҳам ўзгариши мумкин, масалан:
-ATM технологиясининг пакетлари (ячейкалари) фиксацияланган узунликга эга,
-Ethernetда минимал ва максимал пакет (кадрлар) ўлчамлари ўрнатилган.
5- расмда маршрутизаторнинг тузилиш схемаси келтирилган. Ҳар 1 пакет бит бўйича кетма-кет кириш буферига жойлашади (6-расм.). Маршрутизатор хотирасида бутун пакет бўлмаса, пакет ўтиши ҳақида қарорни қабул қила олмайди.

5- расм. Маршрутизатор архитектураси.
Маршрутизатор назорат йиғиндисини текширади, агар пакет маълумот-лари бузилмаган бўлса пакетни қайта ишлашни бошлайди ва узатиш адреси бўйича кейинги маршрутизаторни аниқлайди.
Буферлар қўйидаги функцияларни бажариш учун керак бўлади:

  • Маршрутизатор интерфейсларга уланган алоқа линияда маълумотлар-нинг тезликларни мослаштириш учун. Агар битта алоқа линиядан пакетлар кириш тезлиги чиқиш алоқа линиянинг ўтказиш қобилиятидан юқори бўлса, пакетлар йўқолмаслиги учун интерфейсда навбат ташкил қилинади.


6- расм. Кириш портини қайта ишлаш.



  • Пакетлар кириш тезлигини ва коммутация тезлиги билан мослаштириш учун. Агар коммутация блоки пакетларни қайта ишлашга уйгурмаса, коммутатор интерфейсларда кириш навбатлар хосил бўлади (7- расм.).

Пакетли коммутаторда пакетларни ўтиши учта тури мавжуд:

  • Дейтаграммали узатиши,

  • Логик уланишни ўрнатиш билан узатиш,

  • Виртуал канал ўрнатиш билан узатиш.


7- расм. Чиқиш портини қайта ишлаш



Download 436.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling