4-Amaliy mashg’ulot (2-soat) Mavzu: Buxgalteriya balansi va uning tarkibiy tuzilishi. Buxgalteriya balansi aktivi va passivi tahlilining xususiyatlari Uslubiy ko’rsatmalar Darsning o’quv maqsadi


Download 31.58 Kb.
bet2/4
Sana21.06.2023
Hajmi31.58 Kb.
#1643778
1   2   3   4
Bog'liq
6-мавзу

Бухгалтерия балансининг мақсади- хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия баланси унинг ресурсларини ва молиявий таркибини англаб етишга имконият бериши учун ҳисобот вақтидаги молиявий аҳволни акс эттиришдан иборат. Баланснинг жамланган қаторлари бўйича таснифий жиҳатларини қуйида кўриб ўтишимиз мумкин.
Жорий ва узоқ муддатли активларни таснифлаш.
Ҳар бир субъект жорий активларни ва жорий мажбуриятларни бухгалтерия балансида алоҳида тасниф сифатида кўрсатишни (ёки кўрсатмасликни) белгилаб олиши лозим. Хўжалик юритувчи субъект бу таснифни амалга оширмайдиган вариантни танлаб олса, активлар ва мажбуриятларни тўлаш муддатларига доир ахборот нима бўлганда ҳам бугалтерия ҳисобининг миллий стандартларига асосан очиб кўрсатилиши зарур.
Хўжалик юритувчи субъектнинг операцион цикли - бу материалларни харид қилиш, ишлаб чиқариш ва нақд пулга ёки осонлик билан пулга айлантириладиган молиявий активларга сотиш ўртасидаги ўртача вақтдир. Узоқ муддатли ва жорий операцион активларни тасниф этиш мақсадида айни шу тармоқ ёки фаолиятнинг шу тури учун каттароқ давр анча мувофиқроқ ҳисобланмаса, бир йил оралиқ операцион цикл ҳисобланади.
Узоқ муддатли (ножорий) активлар- субъект фаолиятида узоқ муддатли асосда фойдаланиладиган активлар, жумладан субъектнинг мулки, бинолари ва ускуналари, моддий активлари, тараққиёт ва гудвиллга харажатлар. Инвестициялаш мақсадида сақлаб турилган ва ҳисобот кунидан бошлаб 12 ой давомида сотилиши мумкин бўлмаган активлардир.
Қисқа муддатли (жорий) мажбуриятлар- ҳисобот кунидан бошлаб 12 ой давомида ҳисоб-китоб қилинадиган мажбуриятлардир.
Бухгалтерия балансида акс эттирилиши лозим бўлган ахборот.
Хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия баланси молиявий ҳолатнинг таркибини ташкил этувчи турли жиҳатларни акс эттирадиган тарзда тақдим этилиши лозим. Қуйидагилар бухгалтерия балансининг мажбурий унсурлари ҳисобланади:
- моддий активлар;
- номоддий активлар;
- молиявий активлар;
- захиралар;
- дебиторлик қарзи;
- пул маблағи ва пул эквивалентлари;
- кредиторлик қарзи;
- ажратмалар;
- фоиз тўлашни талаб қилувчи мажбуриятлар;
- ўз сармояси ва захиралари.



Download 31.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling