4. Чарвочилик соҳаси буқа зотни танлаш


Товуқ зотлари ва кроссларини танлаш


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/13
Sana22.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1381331
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2 5195436502758201338

Товуқ зотлари ва кроссларини танлаш. Аҳоли хонадонларида тухум 
ёналишидаги Ломанн (Германия), Декалп, Хайсекс (Голландия), Хай-Лайн 
(АҚШ) ва Родонит–3 (Россия) зотларини боқиш мумкин. Ҳозирда 
бозорларимиздаги тухумларнинг 70 фоизи Ломанн зотлари улушига тоғри 
келади. Улар жигарранг, оқ ва оч кулранг болиб, ушбу зотли паррандалардан 
уй шароитида бир йилда 270 донагача тухум олиш мумкин. 
Бройлер (инглизчада оловда қовуриш дегани) тез етиладиган гуштдор 
жужа. Унинг гуштидан асосан парҳез таомлар тайёрланади. Бройлер гушти 
олиш учун жужа қисқа муддатда етарли даражада семиртирилади. Бунинг 
учун оғир вазнли ва тез етиладиган Росс–308, Кобб, Хабборд Ф–15 бройлер 
кроссларидан фойдаланилади. 
Парваришлаш. Паррандалар қолбола катакларда ёки ерда боқилади. 
Улар, асосан, қуруқ аралаш емлар билан озиқлантирилади. Бир бош товуқ 
учун бир йилда ортача қуйидаги миқдорлардаги аралаш ем талаб етилади (кг): 
катакларда боқиладиган тухум берадиганлари учун – 50 кг; гушт 
олинадиганлари учун – 65 кг; 2 ойгача болган бройлер жужалар учун – 4,7 кг; 
тухум олишга молжалланган 5 ойликкача жужалар учун – 11,8 кг. 
Жужа очириш учун тухум олишда 8–12 та товуққа 1 та хороз қойилади. 
Хорозлар 2–3 йил сақланади. Товуқлар томорқадан чиқадиган буғдой 
қолдиқлари, маккажохори, сабзавот маҳсулотлари, қовун-тарвуз пучоқларини 
танламасдан ейди. 


187 
КУРКА 
Зотлари ва хусусиятлари. Аҳоли хонадонларида Исроил давлатидан 
келтирилган оқ патли, кенг кўкракли тез етиладиган куркалар боқилади. 
Гушти мазали, парҳезбоп. Макиён куркалар ерга оддийгина ин қуриб, 
10–15 та тухум қояди. Хонаки курка хорозларининг тирик вазни 9–35 кг, 
макиён­лариники­ 4,5–11 кг. 8–9 ойлигида тухум қила бошлайди. Бир йилда 
70–90 та тухум қояди. Тухумининг оғирлиги 80–88 г. Ҳар бир куркадан 
40–60 бош ёш курка олиш мумкин. Улар 4–5 ой боқиб семиртирилса, 
160–200 кг гушт етиштирилади. 
Парваришлаш. Курка товуқдан бир неча баробар катта, шу боис копроқ 
озуқа талаб қилади. Курка жужаларини рацион билан боқиш қаторида, 
офтобга ҳам чиқариш керак. Акс ҳолда, жўжалар осишдан тохтайди, базида 
нобуд болади. Агарда офтобга чиқаришнинг иложи болмаса, куркаларга 
копроқ кокат, айниқса, кок пиёз бериш мақсадга мувофиқ. 
Курка парваришининг енг оғир ва масъулиятли даври бу тухумдан чиққан 
жужаларни улгайтириб олишдир. Аввало, куркачалар учун қулай жой 
ҳозирлаш лозим. Жужаларнинг сонига қараб, ёғочдан ясалган қути ёки унча 
катта болмаган ёпиқ жой керак. Ҳаво салқин болса, уни иситадиган мослама, 
ёритиш чироғи болиши шарт. Майдоннинг тозалиги, вақтида сув ва овқат 
бериш илк кунларда жуда муҳим аҳамиятга ега. 
Ёш куркачаларнинг осиб-ривожланишида қуёш нурининг ҳам алоҳида 
орни бор. Он-он беш кунлик болган жожалар куни-га 15–20 минут атрофида 
офтобга чиқарилиши керак. Кун сайин бу муддат ошириб борилади. Бир ойлик 
жожаларни еса кун бойи бема-лоль сайрга қойиб юборса ҳам болаверади. 
Чунки еркинликда улар турли озуқалар – ҳашаротлар, қурт-қумурсқа ва 
капалакларни озлари топиб йейишади. 
Куркачаларнинг илк озуқаси майдаланган тухум, янги творог, буғдой 
ёрмаси, қизиль сабзи ва кокпиёздан иборат болади. Торт суткадан кейин еса 
тухум ва творогга маккажохори ёрмасидан ҳам қошилади.


188 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling