4-лаборатория иши донларни майдалаш қурилмаларини ўрганиш ва майдаланиш сифатига баҳо бериш


Дон майдалагичлар тузилиши ва ишлаш принциплари


Download 311.19 Kb.
bet2/5
Sana11.10.2023
Hajmi311.19 Kb.
#1697512
1   2   3   4   5
Bog'liq
Амалий. иши №5

2. Дон майдалагичлар тузилиши ва ишлаш принциплари
Болғачали дон майдалагич (4.1-расм) донли озуқаларни майдалашга мўлжалланган. У Хитой давлати “Xinxiang Hexie Feed Manufacturing Co., Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва дон майдалагич I донларни сўриб олиш қувури 1 дан, ғалвир 2 дан, болғачалар 3 дан, парракли вентилятор 4 дан ва тўкиш нови 23 дан тузилган.
Маҳсулот қувур 1 дан болғачали майдалагич валига ўрнатилган парраклар 4 ёрдамида уюмдан сўриб олинади ва майдалаш камерасига тушади. Майдалаш барабан бармоқларига қотирилган болғачалар 3 билан амалга оширилади. Майдаланган масса ҳаво оқими билан ғалвир 2 тешикларидан ўтиб майдалаш камерасидан тўкиш нови 23 орқали кейинги ишлов беришлар учун ташқарига чиқарилади. Дон майдалагич техник тавсифи қуйида келтирилган: типи – 9 FQ-510x200, қуввати, кВт – 11-15, ротор айланишлар частотаси, айл/мин - 2900, массаси, кг -213.


4.1-расм. Болғачали дон майдалагич схемаси: 1-донларни сўриб олиш қувури; 2- ғалвир; 3-болғачалар; 4-парракли вентилятор; 5-тўкиш нови

Ротор-дискли дон майдалагич доцент Д.Алижанов ва унинг шогирдлари томонидан яратилган бўлиб унинг схемаси 4.2-расмда келтирилган. Дон майдалагич донни қабул қилиш бункери 1, қўзғалмас ишчи орган статор 2, қўзғалувчан ротор 3, тўкиш нови 4 ва ишчи орган валига ҳаракатни тасма ёрдамида узатувчи шкив 5 дан ташкил топган ва у қуйидагича ишлайди.


Дон маҳсулотлари ҳаракати бункер 1 дан бошланиб, таъминот бўғизи орқали ўтади ва марказдан қочма куч таъсирида статор 2 ва ротор 3 пазларига келиб тушиб, улар орасида майдаланади. Майдаланган маҳсулот ишчи камерадан чиқгач, юклаш куракчалари ёрдамида тўкиш нови 4 га узатилади ва ундан ташқарига чиқарилади.



4.2-расм. Ротор-дискли дон майдалагич схемаси:
1-бункер; 2- статор;3-ротор; 4-тўкиш нови; 5-шкив

Ротор-дискли дон майдалагичда ротор ва статор дисклари радиуслари 100 mm, ротор пазлари сони 8 та, статор пазлари сони 7 та, ротор ва статорнинг киришдаги пазлар баландлиги 10 mm, ротор ва статор пазларининг киришдаги кенглиги 10 mm, чиқишдаги кенглиги эса 50 mm, ротор пазининг қиялик бурчаги 7 градус, статор пазининг қиялик бурчаги эса 13 градус ва роторнинг айланишлар частотаси 1500 r/min.



Download 311.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling