4-лаборатория иши донларни майдалаш қурилмаларини ўрганиш ва майдаланиш сифатига баҳо бериш


Майдаланиш жараёнини тажриба-аналитик йўл билан текшириш


Download 311.19 Kb.
bet3/5
Sana11.10.2023
Hajmi311.19 Kb.
#1697512
1   2   3   4   5
Bog'liq
Амалий. иши №5

3. Майдаланиш жараёнини тажриба-аналитик йўл билан текшириш
Майдалаш – бу қаттиқ жисмни уларнинг молекуляр ёпишқоқлик кучидан катта ташқи кучни қўллаш натижасида бўлакчаларга бўлиш жараёнидир. Майдалашни янги юзалар ҳосил қилиш жараёни деб қаралади. Бир вазнга (м2/кг) ёки ҳажмга (м23) бириктирилган бўлакчаларнинг умумий юзаси нисбий юза деб юритилади. У озуқаларнинг интенсив меъёрланиши, аралашиши, ёрилиши ва бошқ. ёрдам беради. Майдалаш жараёнини энергетик баҳолаш учун маҳсулотнинг майдаланиш даражасини билиш керак. Майдаланиш даражаси деб майдаланадиган маҳсулот ўртача ўлчамининг майдаланган маҳсулот бўлакчалари ўртача ўлчамига нисбатига тушинилади, яъни

бу ерда: Дурт – майдаланиладиган маҳсулот бўлакчалари ўртача ўлчамлари, м;
dурт – майдаланган маҳсулот бўлакчалари ўртача ўлчамлари, м.
Майдаланиш даражасини яна қуйидагича, яъни, майдаланган маҳсулот бўлакчалари нисбий юзасини Sc майдаланиши керак бўлган маҳсулот нисбий юзаси S0 нисбати билан ифодаласа бўлади:

Майдаланган маҳсулот сифати ва машиналар тавсифини аниқлаш
Тажриба ўтказиш учун ротор-дискли дон майдалагичдан фойдаланган қўлай. Чунки болғачали дон майдалагич озуқаларни гранулалаш қурилмаси таркибида бўлиб технологик тизимга уланган ва уни алоҳида ишлатиб бўлмайди. Ротор-дискли дон майдалагич ишлатилиб майдаланган дон маҳсулоти олинади. Майдаланган маҳсулот сифати (майдалиги) элакли синфлагичда (классифиқатор) бажарилган элакли анализ натижалари бўйича баҳоланади. Бунинг учун элакларни тешиклари каттадан бошлаб майдароқ ўлчамларга юқоридан пастга қараб пакет қилиб қўйиш керак. Майдаланган маҳсулотдан намуна (100 г) олиб, уни синфлагич юқори элагига солинади ва қопқоғини ёпиб 5 минут давомида эланади. Майдаланган дон бўлакчалари сўнгги элакдан ўтиб синф-лагич тагига йиғилади. Элашни тугатгандан сўнг ҳар бир элакда йиғилган қолдиқларни тўғрилиги 0,01 г бўлган техник тарозиларда тортилади ва натижалари жадвалга туширилади.

4.1-жадвал



Download 311.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling