Автоматлаштирилган ахборот технологиялари қуйидаги масалаларни ечиши керак: - Автоматлаштирилган ахборот технологиялари қуйидаги масалаларни ечиши керак:
- фойдаланувчини ҳисоблаш ва ахборот ресурсларига яқинлаштириш;
- фойдаланувчи ва компьютер мулоқотини оддийлигини таъминлаш;
- ахборот келиб чиқишидан фойдаланувчига етказишгача бўлган вақтни қисқартириш;
- ахборот даврининг ҳамма босқичларини бажаришда инсон қатнашишини максималлаштиришни таъминлаш;
- ахборот технологияси жараёнини ташкил этишдаги ортиқча бўғинларни йўқотишни таъминлаш.
- Келтирилган масалалар ечимини амалга ошириш, қарор қабул қилиш ахборотини янги сифат даражасига кўтариш, оперативлигини ошириш ҳамда ҳаражатларини қисқартиришга кенг шароит яратади.
2.Автоматлаштирилган ахборот технологияларининг туркумланиши. - 2.Автоматлаштирилган ахборот технологияларининг туркумланиши.
- Халқ хўжалиги тармоқларининг асосий вазифаси - давр талабига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқариш. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ана шу вазифасининг бажарилишини таъминлаш бошқариш зиммасига юклатилган. Бу эса ўз навбатида моҳиятига кўра ахборотли жараёнидир. Ахборот - бошқарувнинг негизи ҳисобланади. Мазкур вақтдаги бошқариш тизимининг ҳолати ахборот билан белгиланади. Бошқарув ахборот жараёни сифатида қаралар экан, бунда қуйидаги асосий уч босқич кўзга ташланади:
- Бошқариладиган объект ҳолати тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, чамалаш, қайд қилиш, узатиш ва сақлаш.
- Олинган ахборотлар устида ишлаш.
- Бошқарувчи ахборотни (бошқарув қарорини) қабул қилиш.
- Юқоридаги босқичларни амалга ошириш натижасида объект бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтади ва бошқарув жараёнида турли ахборотлар ҳосил қилинади.
Ахборотли технология тизим сифатида икки қисмдан ташкил топади: - Ахборотли технология тизим сифатида икки қисмдан ташкил топади:
- а) таъминловчи қисм
- б) функционал қисм
- Таъминловчи қисм таркибига кирган қуйи тизимлар ахборотли технологиянинг фаолиятини белгилайди ва миқдорий жиҳатдан қатъий белгиланади. Булар қуйидагилардан иборат:
- Ташкилий таъминот.
- Ахборот таъминоти.
- Математик ва дастурий таъминот.
- Технологик таъминот.
- Лингвистик таъминот.
- Эргономик таъминот.
- Ҳуқуқий таъминот.
- Техник таъминот.
- Мутахассислик таъминоти.
Do'stlaringiz bilan baham: |