- 2. Ахборот тизимларида маълумот алмашиш
- Бирор моддий кўринишда мужассамланган ва уни ифодаловчи ахборот хабар дейилади ва сигналлар ёрдамида бир жойдан бошқа жойга узатилади. Сигналларнинг алмашиниш жараёни 5- расмда кўрсатилган.
Ҳар бир хабар маълум ҳажмга эга бўлади ва у бирор физик катталик сифатида ишлатилади. Физик катталикларни узатувчи ва қабул қилувчи қурилмалар икки турга бўлинади. - Ҳар бир хабар маълум ҳажмга эга бўлади ва у бирор физик катталик сифатида ишлатилади. Физик катталикларни узатувчи ва қабул қилувчи қурилмалар икки турга бўлинади.
- Бундай қрилмаларда ишлатиладиган сигналлар аналог (узлуксиз) сигналлар дейилади.
- Ахборот сигналларининг ҳарактерли томони шундаки, улар маълум вақт оралиғида чексиз кўп қийматга эга бўлиши мумкин.
- Аналог қурилмаларни ишлаб чиқариш технологияси ва улардан фойдаланиш анча мураккаб жараёндир. Уларнинг асосий камчиликларидан бири уларда катталикни ўлчаш хатолигидир.
- Шунинг учун кўп ҳолларда аналог сигналлар дискрет (узилишли) кўринишга айлантирилади. Бундай айлантириш жараёни дискретлаш дейилади. Сўнгра дискрет сигналнинг кар бир қиймати сон орқали ифодаланади. Рақамли техникада бундай жараён кодлам, берилган сонлар мажмуи эса сигнал кади дейилади.
Рақамли техника қурилмаларида берилган сигналлар ёки ўзгартиришлар уларнинг кодлари устида амалга оширилади. Ахборот тизимларида ахборотни узатиш жараёнини 6- расмдагидек тасвирлаш мумкин. - Рақамли техника қурилмаларида берилган сигналлар ёки ўзгартиришлар уларнинг кодлари устида амалга оширилади. Ахборот тизимларида ахборотни узатиш жараёнини 6- расмдагидек тасвирлаш мумкин.
Ахбортни қайта ишлаш жараёни шартли равишда икки турга ажратилади. Биринчиси — маълумотлар билан ҳисоб-китоб ишлари ва иккинчиси — мантиқий амалларни бажариш. Бу ишлар қайта ишлаш қурилмалари ёрдамида амалга оширилади. - Ахбортни қайта ишлаш жараёни шартли равишда икки турга ажратилади. Биринчиси — маълумотлар билан ҳисоб-китоб ишлари ва иккинчиси — мантиқий амалларни бажариш. Бу ишлар қайта ишлаш қурилмалари ёрдамида амалга оширилади.
- Маълумотларни қайта ишлаш қурилмаларининг асосий вазифаси маълумотни фойдаланувчига керакли кўринишда ўзгартириб беришдир. Улар икки турга бўлинади. Оддий маълумотларни қайта ишлаш жараёнининг умумий кўриниши 7- расмда тасвирланган. Унинг кириш қисмига бошланғич маълумотлар киритилади, чиқиш қисмида эса маълум қонуният асосида қайта ишланиб, ўзгартирилган маълумотлар чиқарилади. Бунда маълумотларни ўзгартиришнинг қонуниятлари доимий бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |