- 4. маъруза
- Автоматлаштирилган ахборот –бошқариш тизимлари.
- Режа:
- 1. Автоматлаштирилган ахборот технологиялари тушунчаси ва масалалари.
- 2. Автоматлаштирилган ахборот технологияларининг туркумланиши.
- 3. Ахборот тизимларини туркумланиши.
1. Автоматлаштирилган ахборот технологиялари тушунчаси ва масалалари. - 1. Автоматлаштирилган ахборот технологиялари тушунчаси ва масалалари.
- Ахборот технологияси тушунчаси маълумотларни тайёрлаш, қайта ишлаш ва фойдаланиш усулларини ҳамда турли хил ҳисоблаш техникаси воситаларини ўзида мужассамлаштиради. Шу сабабли ҳам, ахборот технологияси маълумотларни сақлаш, ишлаш ва узатиш каби жараёнларни техник воситалар ёрдамида бажарадиган тизим сифатида ўрганилади.
- Ахборот технологияси – объект, жараён ва ҳолати хақидаги янги сифатдаги ахборотни сақлаш ва узатиш воситалари ва услубидан фойдаланиш жараёни тўпламидир. Ахборот технологияларидаги катта ютуқларни тан олиб, америкалик мутахассислар ушбу соҳа тараққиётининг келажаги башоратини келтириб, уни ҳаракатга келтирувчи кучи сифатида бешта асосий “ахборот технологияларини” келтирганлар:
- ахборот маҳсулотининг аҳамияти ўсиши;
- ўзаро муносабатларини ривож топишига мойиллиги;
- оралиқ бўғинини йўқотилиши;
- глобалаштириш;
- конвергция.
Ҳозирги вақтда ахборот технологиясини ривожлантириш йўналишлари: индивидуал иш жойларини яратиш, инсон-машина интерфейсини ва хомигатер тармоқлари архитектурасини тараққий этишидан иборат. Маълумотлар базаси, билимлар базаси ва сунъий интелект тизимларини ривож топтирилиши ахборот технологияси мавқеи ўсишига катта таъсир кўрсатади. - Ҳозирги вақтда ахборот технологиясини ривожлантириш йўналишлари: индивидуал иш жойларини яратиш, инсон-машина интерфейсини ва хомигатер тармоқлари архитектурасини тараққий этишидан иборат. Маълумотлар базаси, билимлар базаси ва сунъий интелект тизимларини ривож топтирилиши ахборот технологияси мавқеи ўсишига катта таъсир кўрсатади.
- ШК ахборот соҳасига тадбиқ этишиши ва коммуникацион воситаларнинг ривожланиши ахборот технологиялари ривож топишида янги босқични белгилаб беради ва автоматлаштирилган ахборот технологияси (ААТех) тушунчасини олиб кирди.
- ААТех. – бошқариш масалалари ва муаммоларини ечиш учун мўлжалланган ахборот жараёнлари услублари воситалари йиғиндисининг тизимли ташкил этилганлиги тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |