4 Маъруза. Функционал диагностикани компьютер тизимлари


Download 0.49 Mb.
Pdf ko'rish
Sana11.11.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1766691
Bog'liq
5 Маъруза



4 Маъруза. Функционал диагностикани компьютер тизимлари 
Компьютер 
воситалар 
ердамида 
функционал 
диагностикани 
аниқлигини ва тезкорлигини ошириш мумкин. Бу ерда асосан 
сигналларга рақамли ишлов бериш фанидан фойдаланиш мумкин. 
Сигнал сифатида ЭКГ, ЭЭГ, ЭМГ ва РГ-лар кўриниши мумкин. 
Мисол учун электрокардиограмма (ЭКГ) ўлчашга мўлжалланган 
компьютер тизимни кўриниши: 
Кардиограммаларни улчаш тизими 
Тизимдаги қурилмалар таркиби: 
- пациентларни танасига ўрнатиладиган сенсорлар; 
- кучайтиргичлар; 
- аналог-рақамли ўзгартиргич (АЦП);
- шахсий компьютер
- стимуляторлар: нур, товуш, электр импулс сигналлар ердамида 
тананинг реакциясини текшириш учун мўлжалланган ускуналар. 
Компьютерда ўрнатилган дастурий воситаларни вазифалари: 
- сенсорлар ердамида кириш сигналларни (ЭКГ) езиб олиш; 
- сигнал езувлардаги керакли параметрларни аниқлаш; 
- аниқланган параметрларни тахлил қилиш ва хулоса чиқариш. 
Керакли параметрлар қаторига R, T, P, Q, S белгилар киради, уларни 
бошланғич ва охирги нўқталарни аниқлаш, оралиғ ва баландлигини 
топиш зарур бўлади. Изланиш натижалари рақам, чизма ва жадвал 
кўринишда тақдим этилади.


Кардиоанализатор ва унинг апппарат воситалари 
Кардиоанализатор таркибига ноутбук, сенсорлар, кабел уламалари 
киради.
Электроэнцефалограммаларни (ЭЭГ) ўлчаш учун мўлжалланган 
тизим қаторига биопотенциал анализаторлар, сенсорлар (электродлар), 
кучайтирғичлар киради. Сенсорларни анақлигини ошириш мақсадида 
пацент бошига махсус шлем ўрнатилади.
Электромиографлар (ЭМГ) таркибига махсус қурилмалар, портатив 
ноутбук ва сенсорлар киради. Сенсорлар (электродлар) мушак устига 
ўрнатилади ва электр импулс ердамида юқоридаги мушак қўзғатилади.


Электромиограф аппаратлари 
Пастки нўқтага етиб бориш вақти ўлчанади ва иккита нўқта орасидаги 
утиш вақти мушакни холатини аниқлашга асос бўлади.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling