4-маъруза. Классик (мумтоз) мактабнинг вужудга келиши англия ва Францияда классик иқтисодий мактаб вужудга келишининг шарт
Физиократизм. Ф.Кенэ ва А.Тюрго иқтисодий таълимотлари
Download 287.04 Kb. Pdf ko'rish
|
4-ma\'ruza (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қомус »да Ф.Кенэнинг дастлабки иқтисодий мақолалари: «Фермерлар », «Дон », «Аҳоли », «Солиқлар
- Иқтисодий жадвал
4. Физиократизм. Ф.Кенэ ва А.Тюрго иқтисодий таълимотлари
Франсуа Кенэ (1694-1774) ҳар томонлама кенг билимли олим бўлиб, Версаль яқинида камбағал деҳқон оиласида дунёга келди, у ёшлигидан медицинага хавас қўйди, қишлоқ жарроҳидан дарс олди, медицина амалиёти унга шуҳрат келтирди. Дворян унвонига эга бўлди ва Версаль саройига (Людовик XV қирол саройига) ўтди. 1718 йилда врачлик касбини олди. 1744 йилда медицина доктори илмий даражасига эришди, 1752 йилдан эса Людовик XV хонадонида табиблик қилди (лейбмедик). Медицина ва биологияга оид кўпгина асарлар яратди. Энг муҳими шуки, у олтмиш ёшидан бошлаб иқтисодиёт муаммолари билан бевосита шуғуллана бошлади. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Ф.Кенэнинг иқтисодий ғоялари қирол саройида - Версалда юзага келди. Бу ерда у умрининг деярли охиригача яшади ва ижод қилди. Бизнингча, бу ерда объектив иқтисодий информация етарли бўлган ва олим улардан яхши фойдаланиб ўз таълимотларини яратган. 1766 йилда Адам Смит ҳам унинг меҳмони ва суҳбатдоши бўлган эди. Дидро ва Д`Аламбер томонидан чоп этилган «Қомус»да Ф.Кенэнинг дастлабки иқтисодий мақолалари: «Фермерлар», «Дон», «Аҳоли», «Солиқлар» пайдо бўлди (1756-1757йй). 1758 йилда унинг асосий ва энг муҳим асари - «Иқтисодий жадвал» китоби дунёга келди. Ф.Кенэ бу асарларида физиократизм мактаби асосларини яратди, унинг назарий ва сиёсий дастўрини таърифлаб берди. Унинг ишини ва тадқиқотларини XVIII асрнинг иккинчи ярмида Франциянинг таниқли давлат арбоби А.Тюрго (1727-1781 йй.) давом эттирди. Физиократизм ғояларини (айниқса Ф.Кенэ таълимотини) Дюпон де Немур, Д`Аламбер, В.Мирабо, Г.Летрон ва бошқалар кенг тарғиб этдилар. Шундай қилиб, ҳақиқий физиократлар мактаби ёки ўша давр тили билан айтганда «иқтисодчилар мактаби» таркиб топди. Унинг энг ривожланган даври XVIII асрнинг 60-70 йилларига тўғри келади. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши муаммолари тадқиқот предмети сифатида қаралади. Шу билан бирга, халқ хўжалиги тармоқларининг ўзаро чамбарчас боғлиқлиги деярли эътиборга олинмайди. Ф.Кенэ «табиий тартиб» концепциясини илгари сурди, бу олимнинг услубий платформаси эди («табиий ҳуқуқ » концепциясини эсланг), бунда у пайдо булаётган ва тобора мустахкамланаётган дахлсиз хусусий мулкни тушунди, иқтисодиёт эркин рақобат асосида ривожланишини, бозор Физиократлар (лотинча physio - табиат ва kratos - ҳоқимият) XVIII асрда Францияда ижод этган классик иқтисодий мактаб намояндаларидир. Физиократлар мактаби феодализмдан капитализмга ўтиш даврида ривожланди, бу иқтисодий йўналиш Францияда вужудга келди ва бу тасодифий эмас эди. Франция иқтисод ва айниқса саноат буйича Англиядан анча ортда бўлишига қарамай, бу ерда ҳам саноатнинг капиталистик тури - мануфактура ривожлана бошлади (бу ҳақда юқорида айтиб ўтилди). Аммо мамлакат ҳали ҳам аграр ҳолатда эди. Аҳолининг асосий қисми қишлоқларда яшар, миллий бойликнинг 2/3 қисми шу соҳада юзага келтирилар эди. Деҳқонларнинг аҳволи тобора ёмонлашди, қишлоқ хўжалигининг тушкунлиги эса энг юқори чуққига кўтарилди. Асосан майда деҳқон хўжаликларидан иборат Францияда янги, нисбатан самарали капиталистик синф - фермерлар ҳам пайдо бўлиб, тобора ривожланди. Ислоҳотларни амалга ошириш суст борди, феодал мажбуриятлар тобора ошди. Оқибатда деҳқонларнинг норозилик ҳаракати кучайди. Мамлакатнинг молиявий ахволи фожиали эди. Мамлакат ишлаб чиқариш кучларининг ривожи феодал иқтисодий муносабатлар билан қарама-қаршиликка учради. Буржуа инқилобига олиб келадиган омиллар кўпайди. Феодал тузумга қарши кураш ғояси физиократлар ва уларнинг асосчиси Ф.Кенэнинг иқтисодий таълимотида асосий ўринни эгаллади. Ф.Кенэнинг ғоялари Download 287.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling