4-маъруза. Классик (мумтоз) мактабнинг вужудга келиши англия ва Францияда классик иқтисодий мактаб вужудга келишининг шарт
анатомияси» (1672й.), «Сиёсий арифметика
Download 287.04 Kb. Pdf ko'rish
|
4-ma\'ruza (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пул тўғрисида бир неча оғиз сўз
- Сиёсий арифметика
анатомияси» (1672й.), «Сиёсий арифметика» (1683й.) ва бошқа шу каби асарларни ёзди.
В.Петти XVII асрдаги энг таниқли шахслар қаторидан ўрин олади (Мак-Куллохнинг 1845 йилда берган баҳоси). У иқтисодиётни ўрганишда янги усулни қўллади, кўриниб турган воқеаларни шархлашдан уларнинг моҳиятини таҳлил этишга ўтди. В.Петти тадқиқот предмети сифатида ишлаб чиқариш соҳасини олди. Унинг фикрича, бойлик пайдо бўлиши ва кўпайиши фақат моддий неъматлар яратиш соҳасида рўй беради, бу жараён савдо ва савдо капиталининг ҳеч қандай иштирокисиз бўлади. В.Петтининг дастлабки асарларида меркантилистларнинг таъсири анча кучли бўлган, аммо кейинги «Пул тўғрисида бир неча оғиз сўз» (1682й.) китобида у меркантилизмдан бутунлай воз кечди. Бошида у фаол (актив) савдо сиёсатини, давлатнинг иқтисодиётга аралашувини қўллади, аммо бу ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ёрдам бериши керак, деган фикрда бўлган. У бойлик ва қашшоқликка баҳо бериб, бу ҳаётнинг абадий ва ўзгармас, шафқатсиз қонунидир, деган хулосага келди. «Баъзи одамларнинг бошқасидан кўпроқ қашшоқлиги доим бўлган ва доим бўлади» деган эди у. Аммо Петти ортиқча зеб-зийнатга берилишдан тийилиш зарур деб билган. 1682 йилда ёзилган «Пул тўғрисида бир неча оғиз сўз» китоби 32 та савол ва жавоб тариқасида Англияда пул чақасини қайтадан зарб этиш масаласига бағишланган. Бу аслида кичик бир парча пул назариясининг устуни эди. Унда Петти меркантилизмдан бутунлай воз кечади ва пулни умумий эквивалент вазифасини бажарувчи махсус товар деб ҳисоблайди. Пулнинг қиймати ҳам бошқа товар каби сарфланган меҳнат миқдори билан аниқланади, алмашув қиймати эса қимматбаҳо металлни қазиб олишга кетган меҳнат сарфлари билан белгиланади. Энг муҳим масала, бу мамлакатдаги пулнинг миқдори, яъни оборотдаги пул масаласи эди. «Меҳнат бойликнинг отаси ва ниҳоятда фаол принципидир, ер эса унинг онасидир» деган фикр ҳам В.Петтига тегишлидир. Бу ғоянинг шуниси тўғрики, меҳнат бойликнинг яккаю-ягона манбаи эмас, чунки гап моддий бойлик, истеъмол қийматлари ҳосил қилиш устида борганда фақат меҳнат эмас, балки табиат ҳам иштирок этади, аммо тўғри қоида товарнинг қийматига ҳам хато равишда ноўрин қўлланилади. Шундай қилиб, В.Петти ўзининг қийматнинг меҳнат назариясига қарама-қарши улароқ, қиймат манбаи сифатида меҳнат билан бирга табиатни ҳам қабул қилишни талаб этади. Бунинг сабаби шуки, у истеъмол қиймати манбаи сифатида ҳам, қиймат манбаи сифатида ҳам бир хил гавдаланган. Қиймат назарияси билан даромадлар, иш ҳақи ва рента тўғрисидаги назариялар бевосита бир-бирига боғлиқ. В.Петти бошқа (Д.Рикардо, Т.Мальтус) классик мактаб вакиллари каби, иш кучини эмас, балки меҳнатни товар деб ҳисоблади (аслида иш кучи ҳам товардир). В.Петтининг «Сиёсий арифметика» асари тўла равишда унинг вафотидан кейин босилиб чиқди (китоб унинг уғли лорд Шелберн томонидан нашр этилган). Бунинг сабаби шуки, унда Англия ва Францияни чогиштирувчи маълумотлар бор эди. Бу асар янги фан - статистикага асос солди. Бу даврда ҳали бу тушунчанинг ўзи йўқ эди («статистика» сўзи XVIII аср охирида пайдо бўлди). В.Петти биринчилардан бўлиб давлат статистика хизмати тузиш зарурлиги масаласини кўтарди ва маълумот тўплашнинг айрим йўналишларини белгилаб берди. Унингча, мамлакатдаги аҳолининг умумий сони, жойлашуви, ёши ва касби ҳамда бошқа маълумотлар муҳимдир. Иқтисодий кўрсаткичлардан асосий товарларнинг ишлаб чиқилиши ва истеъмоли, аҳоли даромади, бойлик тақсимоти хақидаги маълумотлар керакли ҳисобланган. Петтининг кузатишларича, мамлакатда фақат солиқ ва ташқи савдо бўйича айрим маълумотлар бор эди, холос. Бирор масала хақида гап очилар экан, Петти «аввал ҳисоблаб қуриш керак» деган фикрни айтишни яхши кўрар эди. Статистика билан шуғулланганлиги туфайли маълум маънода «режалаштириш» масалалари ҳам кўтарилган. Масалан, у «ишчилар кучи баланси» билан шуғулланиб, мамлакатга шунча врач ва адвокат керак, демак, олий ўқув юртларига йилига шунча талаба қабул қилиш керак, деган ҳисоб- китобларни келтирар эди. Одатда у Англия ва Франциянинг иқтисодий аҳволини солиштириб, қайси давлат бойроқ эканлигини аниқ фактлар билан кўрсатишга интилган. «Сиёсий арифметика» китобининг мукаддимасида у ўз услубининг янги эканлигини таъкидлаб, қиёсий (озрок, кўпроқ, яхширок, ёмонрок) кўрсаткичлардан аниқ статистик рақамлар - сон, оғирлик билан бошқа ўлчовлар тилига ўтиш кераклигини айтади. У миллий даромад, миллий бойлик хақида гапиради ва Англиянинг миллий бойлигини ҳисоблаб чиқади (маълумки, бу кўрсаткичлар ҳозирги кунда жуда муҳим кўрсаткич ҳисобланади). Масалан, у Англиянинг моддий бойлигини 250 миллион фунт стерлинг деб баҳолайди, аммо аҳолининг 417 миллион фунт стерлинг пулини ҳам шунга қўшиш керак, дейди. Download 287.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling