4-маъруза. Классик (мумтоз) мактабнинг вужудга келиши англия ва Францияда классик иқтисодий мактаб вужудга келишининг шарт


 XVII-XVIII асрларда Франция тараққиётининг хусусиятлари ва уни


Download 287.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana08.02.2023
Hajmi287.04 Kb.
#1176253
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-ma\'ruza (1)

 
3. XVII-XVIII асрларда Франция тараққиётининг хусусиятлари ва уни
П.Буагильбер қарашларида акс этиши 
Агар Англияда классик иқтисодий ғояларнинг бошланиши В.Петти номи билан 
боғлиқ бўлса, Францияда П.Буагильбер билан бошланади, бу ғоялар Англияда Рикардо 
билан интихосига етган бўлса, Францияда Сисмонди билан якунланади. 
Франциядаги ижтимоий-иқтисодий мухит Англияникидан кескин фарқ қилар эди. 
Францияда феодал муносабатлар ҳали ҳам кучли бўлиб, қироллар («қирол - қуёш - Людовик 
XIV») ва унинг атрофидагилар томонидан қаттиқ ҳимоя қилинган. Кольбер томонидан олиб 
борилган сиёсат мамлакат иқтисодиётининг умумий ривожига олиб келмади. У саноатни, 
молияни тараққий эттириш тарафдори эди, аммо бу иш қишлоқ хўжалигининг зиёнига 
ўтказилди, феодал муносабатлар тўла сақлаб турилди (эсланг, Англия буржуа инқилоби 
XVII асрда бўлиб ўтди, ваҳоланки Францияда бу инқилоб XVIII аср охирида рўй берди), 
бу эса иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга тўсиқ эди. Мануфактуралар пайдо бўлди, 
аммо ривож топмади. Цех тизими сақланган бўлиб, ривожга тўсиқ эди. 
Ер масаласи тўла ҳал этилмади, «Сеньорсиз ер йўқ» тамойили сақланди, майда ер 
эгалиги, деҳқонларнинг турли солиқ ва йиғимларга маҳкум этилганлиги уларни бу тизимда 
ерни яхшилаш ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга рағбатлантирмас эди, ваҳоланки 
аҳолининг 3/4 қисми деҳқонлар бўлиб, улар бу соҳада тушкунликда эди. Шу сабабли бу 
соҳада ислоҳотлар ўтказиш зарур бўлган, аммо унга шу даврдаги тизим халақит берарди. 
Ички бозор тор бўлиб, капиталистик тадбиркорликнинг ўсишига йўл бермасди. Бу синф 
асосий солиқ тўловчи синф эди, дворянлар ва диндорлар умуман солиқ тўламаган, шаҳар 
буржуазияси ҳали нисбатан кам сонли, солиқлардан усталик билан бош тортар эди. 
Ана шундай шароит Франциянинг XVII аср охири - XVIII аср бошидаги социал-
иқтисодий аҳволи классик иқтисодиётнинг Франциядаги асосчиларидан бири бўлган Пьер 

Download 287.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling