4-маъруза лаҳим ўтувчи комбайнлар ва комплекслар маъруза режаси


Лаҳим ўтиш комплекс ускуналари


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana23.04.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1383256
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-маъруза

 
Лаҳим ўтиш комплекс ускуналари
Лаҳим ўтувчи комплекслар – лаҳим ўтиш технологик жараёнидаги асосий ва ёрдамчи 
ишларни тўла механизациялаштиришни таъминловчи кон ва транспорт машиналари ва 
механизмларининг бир-бирларини тўлдирувчи тизимидир. 
Лаҳим ўтувчи комплекслар қуйидаги асосий белгилари бўйича синфланади:

лаҳимни ўтиш усулига кўра – комбайнли ёки бурғилаб-портлатиш билан ўтувчи; 

лаҳимнинг қиялигига кўра - 10° гача, 11 дан 20° гача ва 35° гача қияликдаги 
лаҳимларни ўтувчи;

доимий мустаҳкамлагичнинг ўрнатилиш жойига кўра – забойдан четта ва забойда 
жойлашадиган; 



лаҳим юзасининг шакли бўйича – айлана, аркали, трапецияли, тўғри бурчакли
овал шаклдаги;

лаҳим тури бўйича – конвейер ўрнатиладиган, бир йўлли ва икки йўлли темир 
йўлга мўлжалланган;

мустаҳкамлагичлар тури бўйича – анкерли, ёғочли, металл, тюбингли, набрызг 
бетонли, монолит бетонли;

лаҳимнинг ишга мўлжалланиши бўйича – кўмир ва сланецдан ўтувчи қирқувчи 
(печ, просек ва бошқ.) лаҳимлар, кўмир ва аралаш забойлардан ўтувчи тайёрлов 
лаҳимлари, қоплама жинслардан ўтувчи асосий (полевой штреклар, квершлаглар) 
лаҳимларни ўтувчи. 
Лаҳим ўтиш усулига кўра комплекслар икки асосий гуруҳга бўлинади: лаҳимларни 
комбайн билан ўтувчи ва лаҳимларни бурғилаш-портлатиш усули билан ўтувчи комплекслар. 
Лаҳимларни бурғилаш-портлатиш усули билан ўтувчи комплексларни адабиётларда 
ва ишлаб чиқаришда “лаҳим ўтиш комплект ускуналари” деб юритилади. Лаҳим ўтиш 
комплект ускуналари таркибида шпур бурғиловчи бургилаш қурилмаси, шпурларни 
зарядлаш ва портлатиш ускуналари, юклаш машинаси ёки ускунаси, забойни шамоллатиш 
қурилмалари технологик кетма-кетликда ишлатилади. Лаҳим ўтиш циклида барча машина ва 
ускуналар технологик боғлиқликда маълум вақт интервалида ишлатилади. 
Ҳозирги вақтда кўплаб лаҳим ўтиш комплектлари яратилган бўлиб, Россияда 
“Сибирь” лаҳим ўтиш комплекти кўп ишлатилади. 
“Сибирь” лаҳим ўтиш комплекти газ ва чангдан хавфли бўлган шахталарда 
қаттиқлиги f=16 гача бўлган кон жинсларидан кесим юзаси 12 дан 25 м
2
гача, 25 градусгача 
бўлган қияликдаги кон лаҳимларини ўтишни механизациялаштириш учун мўлжалланган.
Комплект таркибидаги ускуналар забойда шпурларни бурғилаш, кон жинсларини 
скипга, вагончага ёки конвейерга юклаш, доимий металл тюбинг ёки аркали 
мустаҳкамлагичларни ўрнатиш ишларини механизациялаштиради.
“Сибирь” лаҳим ўтиш комплекти (1-расм) ғилдирак-рельсли юриш ускунасига эга 
бўлган ва қия лаҳимда лебедка канатларига осилган платформа 1, платформага ўрнатилган 
иккита ён тарафга юк тўкувчи гидравлик юкловчи машина 2 ва 3 лар, бункели қайта юклагич 
6, иккита бурғилаш машиналари 4 ва 5 ва мустаҳкамлагичларни ўрнатувчи ускуна 7. 
Комплект таркибидаги бурғилаш, юклаш ва мустаҳкамлагичларни ўрнатувчи
машина ва ускуналар алоҳида бошқарув пультлари билан жиҳозланган. Бундан ташқари 
комплект таркибига забойдаги сувни чиқариб ташловчи насос ва гидроюритмали 
гайковертлар ҳам киради. “Сибирь” лаҳим ўтиш комплекти ёрдамида бир ойда 140 м қия 
лаҳимни ўтиш мумкин. Комплектнинг массаси 40 т, узунлиги 16,7 м, кенглиги 3 м, 
баландлиги 3,16 м ни ташкил этади. 
Қалинлиги 0,7-1,1 м бўлган, кесишга кўрсатадиган қаршилиги 300 кН/м бўлган кўмир 
қатламларидан қиялиги 18 градусгача бўлган лаҳимларни ўтишни механизациялаштириш 
учун КН кесувчи комплекс ишлатилади. КН комплекси таркибига кесувчи комбайн, қайта 
юклагич, таянч устунли ўаракатланувчи домкратлар, электр ускуналар ва чанг бостириш 
тизими киради. 
Комбайнинг занжирли айланма (айланма бар) ишчи орган икки шарнирли 
кесувчи-элтувчи занжирдан иборат бўлиб, иккита гидродомкратлар ёрдамида қатлам 
заминидан шипга ва аксинча силжиш имконига эга бўлади. Ишчи орган қирқиш 
баландлигининг бундай ўзгариши (4 м гача) бутун баландликдаги кўмирни қазиб олиш 
имконини беради. Массивдан кесиб олинган кўмир ишчи орган пастки тармоғи 
ёрдамида қайта юклагичга ташилади ва юкланади. 


 
9-расм. “Сибирь” лаҳим ўтиш комплекти 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling