4-маъруза лаҳим ўтувчи комбайнлар ва комплекслар маъруза режаси


Бурғулаш жараёнли узлуксиз ишловчи лаҳим ўтувчи комбайнлар


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana23.04.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1383256
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-маъруза

Бурғулаш жараёнли узлуксиз ишловчи лаҳим ўтувчи комбайнлар айлана ёки арка 
кўринишли тайёрлов лахимларини ўтишга мўлжалланган.
Бу комбайнларни икки гурухга ажратиш мумкин: қаттиқлиги f

4 бўлган калий 
тузлари, кўмир ва юмшоқ тоғ жинсларидан (ПК-8М, «Урал-10КС», «Урал-20КС» 
комбайнлари) ва ўртача қаттиқликдаги ва кучли абразивный ҳамда f=8-16 қаттиқликдаги 
тоғ жинсларидан (КРТ ва «Союз» комбайнлари) лахим ўтувчи комбайнлар. 
Дехконобод калий конида лахим ўтиш ва қазиб олиш ишларида Урал – 20 Р 
(S=15,5м2) комбайни, БП-14В бункерли-қайта юклагич ҳамда ВС-30 ва 5ВС-15М ўзиюрар 
вагонлари мажмуаси ёрдамида амалга оширилади. Комбайннинг ишчи органи юзаси 
S=15.5 м
2
, эни а=5,5 м, баландлиги h=3,1 метр. 
5-расм. Урал-20Р лаҳим ўтиш ва қазиб олиш комбайни 
Урал-20Р лаҳим ўтиш ва қазиб олиш комбайни техник тавсифи 
Асосий курсатгичлари номланиши 
Микдори 
Кон жинсларининг кесишга булган қаршилиги
Ар=450 Н/мм бўлгандаги техник унумдорлиги, т/мин 
7.0 
Комбайннинг мксималл харакатланиш тезлиги, м/мин 
3.0 
Комбайн двигателларининг қувватлари йигиндиси, кВт 
745 
Асосий ишчи органи двигателлари қувватлари 
йигиндиси, кВт 
395 
Ишчи органи тури 
Пленетарли-дискли 
Ишчи органи майдони, м

15.5 
Габарит ўлчамлари, мм: 
- узунлиги 
- ёнбош фрезерлари билан биргаликдаги эни 
- ишчи органи баландлиги 
12000 
5100 
3100 
Комбайн массаси, т 
90 
Лаҳим ўтувчи комбайнларни асосий қисмларини конструкцияси. Лаҳим ўтувчи 
комбайнлар ишчи органлари тоғ жинсларини бузишга ва конструктив белгиларига кўра 
иккита асосий гуруҳга бўлинади: бурғиловчи (узлуксиз) ва танлаб (узлукли) бузувчи. 
Ўз навбатида бурғиловчи ишчи органи: роторли (битта-планшайбали, ўқи мос 
планшайбали ва параллель ўққли) ва планетарли, текислик ва фазоли; (плоскостные и 
пространственные). 


Узлукли ишчи органлари битта текисликда қўзғалувчи (барли, каронкали ва аралаш) 
ва иккита текисликда (битта фрезерли, иккита фрезерли, нурли (лучевые), халқали 
(кольцевые) дискали ва аралаш ишчи органли) қўзғалувчи. 
Узлуксиз бурғиловчи ишчи органларини, узлукли ишчи органларидан фарқи, 
бурғиловчи ишчи органлар бирданига бутун забойга ишлов бериб қазиб ўтади, узлукли 
танлаб олиб ўтувчи ишчи органи эса забойни бир қисмини бурғилайди. Бурғиловчи роторли 
ишчи органи ҳар хил қаттиқликдаги руда ва кўмирларни бузишда ишлатилиб 1 битта ёки 
бир нечта планшайбалардан (6-расм) тузилган, ҳар бир планшайба 2 ўзининг ўқи атрофида 
айланади ва тоғ жинсини бир қисмини планшайбани юзасига тенг юза билан бузади. 
Планшайбани айланиш ўқи ўзини холатини комбайн корпусига нисбатан ўзгартирмайди. 
6-расм. Бурғилаб таъсир этувчи комбайнларнинг ишчи органлари схемалари 
Комбайнларни ишчи органларини юмшоқ тоғ жинслари, руда ва кўмир 
қатламларидан лаҳим ўтганда резец билан ўртача қаттиқликдаги тоғ жинсларида эса тишли 
ёки дискали шарошка билан жиҳозланади. Тоғ жинсини бузувчи инструменти ҳар хил 
маркали махсус қаттиқ қотишма билан қопланади. Резецлар ишлаш жараёнида 4 
концентрик кесик қирқади, кесиклар орасида қолган тоғ жинсини 5 бутун (целик) қисми 
махсус мослама (юмшоқ тоғ жинслари учун дискали пичоқ, ўртача қаттиқликдагилар учун 
— понасимон ва роликли қулатувчи мослама) билан бузиб туширилади. Ишчи орган билан 
тоғ жинсини бир қисми қирқилиб қолган қисми қулатилиши иш жараёнида энергияни 
маълум даражада тежаб қолишга сабаб бўлади. 
Роторли ишчи органлари битта планшайба билан жиҳозланган битта ўқли; битта 
ўқда ўрнатилган иккита бир-бирига қарши айланувчи планшайбали; ўзаро параллел ўқли, 
иккита ва ундан кўп бир-бирига яқин жойлаштирилган планшайбали бўлиши мумкин. 
Битта ўқли ишчи органлари битта 1 планшайбага эга (6-расм, а), бўлиб айланиш 
тезлиги 5—10 айл/мин. Кўпроқ уч пурли планшайбали ишга орган қўлланиб, бундай 
комбайнлар забойга қадамлаб узатилади, ўтилаётган лаҳимни кўндаланг кесим шаклига 
бермали фрез ёрдамида кераклиги шакл берилади. 
Ўқлари мослаштирилган планшайбали ишчи органлари (6-расм, б) 1 ташқи ва 3 ички 
бир-бирига қарши айланувчи планшайбадан ташкил топган. Планшайбаларни 2 ўққа 
нисбатан 
ўзаро 
қарама-қарши 
айланиши 
уларни 
реактив 
моментларини 
мувозанатлаштириб машинани кўндаланг юза бўйича мустаҳкамлигини таъминлайди. 
Параллель ўқли ишчи органларга 1 ва 3 (7-расм, в) иккита планшайбали ишчи 
органлар киради. Улар 2 та алоҳида ўқда жойлаштирилган, қарама-қарши йўналишда 


айланади, бу уларни иш жараёнида таъсир этувчи реактив моментларини 
мувозанатлаштиради. Учта планшайбали комбайнлар ҳам маълум, улардан иккитаси 1 ва 3 
четида битта текисликда. 4 учинчиси олдинга чиқазиб ўрнатилган. 
Пленетарли ишчи органли комбайнлар кўмир ва нисбатан бўш тоғ жинсларидан 
лаҳим ўтишда қўлланилади ва инструментларини бир вақтда иики ва ундан кўп текисликда 
қўзғалиши билан фарқ қилади. Улар ясси (плоскостные) (6-расм, г) бўлиши мумкин. Бу 
ишчи органида 1 қирқувчи инструменти забойга параллель текисликда қўзғалади ҳамда бир 
вақтнинг ўзида 2, 3 улар атрофида ва фазода айланади (6-расм, д), буларда 1 қирқувчи 
инструменти мураккаб эгриликда бир вақтни ўзида иккита текисликда 2 ва 3 ўқлар 
атрофида забой билан доимо контактда бўлмай қўзғалади. 
Танлаб (узлукли) олиб таъсир этувчи ишчи органлар иш жараёнида бир ва икки 
текисликда қўзғалиши мумкин битта текисликда қўзғалувчилари горизонтал ёки вертикал 
текисликда тебранади. Конструкциясига қараб битта текисликда қўзғалувчи ишчи органлар 
барли, коронкали ва аралаш бўлиши мумкин. 
Барли ишчи органли комбайнлар кўмирдан ва юмшоқ тоғ жинсларидан тайёрлов 
лаҳимларини ўтадиган комбайнларда қўлланади. Уларни асосий элементи 1 ққирқувчи 
занжири (7-расм, а) бўлиб, у забой юзасини қўпориб туширувчи 2 резецлар билан 
жиҳозланган. Комбайини забойга гусиница ёрдамида тебранувчи ишчи органи чап ва ўнг 
томонни охирги ҳолатида бўлганда ўзатади. 
Лаҳимни кўндаланг кесим юзаси барли ишчи органини тебраниш амплитудаси ёки 
ишчи органини ўлчамлари, ёки иккаласи орқали аниқланади. Барли ишчи органи бўлган 
комбайнларни иш жараёни кўп энергия олса ҳам маълум кон-геолони иш жараёни кўп 
энергия олса ҳам маълум кон-геологик шароитларда етарлича самарадор машинадир. 
7-расм. Танлаб таъсир этувчи комбайнларни ишчи органларини схемалари. 
Коронкали ишчи органли комбайнлар камераларда қазиш ишларида, шунингдек, 
тайёрлов ва қирқма лаҳимларни ўтишда қўлланилади. 1 коронка (ёки диска) (7-расм, б
вертикал ёки горизонтал 3 асосга ўрнатилган, улар 2 қирқувчи резецлар билан жиҳозланган. 
Ўтилаётган лаҳимни ҳар хил ўлчамда бўлишини, ҳар хил диаметрли каронкалар ёки 
дискаларни сонини ўзгартириш ҳисобига амалга оширилади. Аралаш (комбинированный) 
ишчи органлари барли ва коронкали ишчи органларни элементлари ҳисобига бажарилади. 
Икки текисликда ҳаракатланадиган ишчи органлар битта фрезерли (битта 


барабанли), икки фрезерли (икки барабанли), нурли (лучевой), халқасимон, дискали ва 
аралаш (комбинированный) турларга бўлинади. 
Фрезерли ишчи органли комбайнлар кон корхоналарида кўпроқ ишлатилади ва 1 
айланувчи, йиқитувчи коронка (7-расм, в) у маҳкамланган 2 қўзғалувчи дастакдан тузилган. 
Коронка фрез кўринишида бажарилган, кесишган конуслар кўринишида бўлиб 3 резецлари 
бор. Иш жараёнида коронка дастаг ёрдамида вертикал ва горизонтал йўналишда 
ҳаракатланади. Баъзи лаҳим ўтувчи комбайнларни ишчи орган — (дастак)лари 4 телескопик 
ускуна билан жиҳозланади, бу уларни қўзғалувчанлигини оширади ва забойга машинани 
қўзғатмасдан узатишга эришилади, бу юқорига қараб бурғилашда муҳим роль ўйнайди. 
Икки фрезерли ишчи органларда иккита 1 ва 2 коронка (7-расм, г), 3 резецлар билан 
жиҳозланган ва 4 битта дастакка жойлаштирилган ёки иккита дастакка иккитадан коронка 
ўрнатилган бўлади. 
Нурли (лучевой) ишчи органи икки фрезерли ишчи органига ўхшайди, лекин, 
барабанли фрез ўрнига 1 кўп — нурли ушлаб турувчи (7-расм, д) 2 резецлар билан 
қўлланган. Ушлаб турувчи иккала томонига 3 қўзғалувчи дастак ўрнатилган умумий 
горизонтал айланувчи ўққа эга. 
Халқасимон (кольцевой) ишчи орган ичи бўш ичига 2 шнек ўрнатилган 1 трубадан 
иборат (7-расм, е). Трубанинг кенгайтирилган учига 3 резецлар жойлаштирилган, улар 
айланиб забойда ҳалқасимон кесик ҳосил қилади. Шнек массивдан ажратилган тоғ жинсини 
олиб кетишга хизмат қилади. 
Дискали ишчи органлар 2 олмос ёки резец билан жиҳозланган 1 диска (7-расм, ж
дан иборат. Диска, 3 дастакда айланиб, тирқиш ҳосил қилиб, поғона кўринишида тоғ жинси 
ёки кўмирни бузади. Поғоналар махсус бузувчи ёрдамида қулатилади. 
Аралаш ишчи органлар бир нечта юқорида келтирилган органлардан ташкил топади. 
Масалан, бир томонга айланувчи 2 резецлари бўлган 1 қирқувчи халқа (7-расм, з) қарама-
қарши томонга айланувчи, 4 телескопик стрелага жойлаштирилган 3 уч-нурли қурилмадан 
иборат. 
Аралаш қурилма, шунингдек 2 резецлари, 3 фрезер дискаси, 5 бурилувчи рама, 4 
пастки ўқи 6 таянч конструкцияси бўлган бир нечта 1 занжирли бардан иборат бўлиши ҳам 
мумкин (7-расм, и). 
Лаҳим ўтувачи комбайинларни юрувчи органлари гусиницали ва қадамловчи 
бўлиши мумкин. Гусиницали юрувчи орган кўпроқ қўлланиб, машинани забойга юришини, 
маневр ҳаракатларини бажаришини ва ерости лаҳимларида машинани юришини 
таъминлайди. Гусиницали юрувчи орган электр ва гидроюритма ёрдамида ишлайди. 
Гидроритма машина тезлигини кенг диапозонда, бир текиста режалаштиради гусиницали 
юрувчи органни камчиликларидан, унга катта зўриқиш бериб бўлмаслиги ва бу зўриқишни 
гусиница билан йўл ўртасидаги бирикиш коэффициентига боғлиқлигидир. 
Қадамлаш механизми машинани босим остида забойга, узатиб беришини ва уни 
таъсирида забойни самарали бузишга керак жараёндир. Қадамлаб юришини асосий 
камчиликларидан, катта куч таъсирида ўтилаётган лаҳим деворларини бутунлигини 
қўлланиладиган тиргакларни кучи таъсирида бузилишидир. 
Қадамловчи механизмга куч тўртта гидродомкрат (иккита тиргакка ва иккита 
узатувчига) орқали берилади. Иш жараёнида тиргакни домкратлари лаҳим деворларидан 
бўшатилади ва улар узатувчи домкратларга қўзғалмас база бўлиб хизмат қилади. 
Забойни ишчи органи билан бузаётганда ҳосил бўладиган реактив айлантирувчи 
момент ҳам тиргак гидродомкратлар орқали қабул қилинади. Узатувчи домкратларни 
штоки охиригача чиқазилганда, тиргак домкратлар бўшатилади ва штогини чиқкан 


қийматига тортиб олинади (юриш қадами). Кейин, яна тиргак домкратлар лаҳим 
деворларидан бўшатилади ва қадамлаш цикли бошидан қайтарилади. 
Забойда тоғ жинсларини бузиш жараёнида, юклаш ва ташишда маълум миқдорда 
чанг ажралади. Чангни миқдори 3000 мг/м3 гача етиши мумкин, бу комбайини ва 
ишчиларни ишлаши учун йўл қўйилмайдиган ҳолни вужудга келтиради. Чанг билан 
куралиш ва чанг миқдорини санитар нормасида бўлиши учун шамоллатиш ва забойга сув 
сениш қўлланилади. Масалан, 4—5 мк чанг бўлакчалари забойдан ҳаво орқали олиб 
чиқилади, чангни сўриб олиш қурилмаси ганч заррачаларини сўриб олиб шланг 
кўринишида олиб кетилади. Чангни 6—10 мк ли заррачалари сув сепиш усули билан 
бостирилади. 
Лаҳим ўтувчи комбайнларини асосан электроэнергия ёрдамида ишлатилади. 
Ўзгарувчи ток 380 В ёки 660 В кучланиш орқали узатилади. Комбайнларда қисқатуташган 
роторли асинхрон электродвигателлари портлашга ҳавфсиз қилиб чиқарилган ҳолда 
қўлланилади. Машинани ишга тушириш ва ишдан тўхтатиш машинист ёрдамида 
комбайини ўзида туриб бошқарилади. Ўозирги вақтда лаҳим ўтувчи комбайнларни 
унумдорлигини ошириш, на фақат, ишчи органларини конструкциясини такомиллаштириш 
ҳисобига, балки, юритмасини қувватини ошириш ва машина вақтини ҳисобига амалга 
оширилади. 
Лаҳим ўтувчи комбайнларни юклаш қурилмалари забойни қулатилган тоғ 
жинсларидан тозалаш вазифасини бажаради. Юклаш қурилмаларини конструкцияси 
кўпроқ ишчи органини конструкциясига боғлиқ, шунинг учун юклаш органи ишчи 
органидан алоҳида механизм қилиб у билан биргаликда ёки қайта юкловчи комбайинин 
конвейери билан қўшилган ҳолда чиқарилиши мумкин. 
Юклаш органларига қўйиладиган талаблардан асосийси, ҳар хил физик-механик 
хусусиятга эаг бўлган тоғ жинсларини яхши тозалаб олиб юклаш, юқори даражада қаттиқ 
ва ишчанг, шунингдек ишчи органини максимал унумдорлигини юклаб улгуриши ва ҳ.к. 
Юклаш қурилмалари қамраболувчи панжали, сидиргичли барли, ковшли ва шпекли 
бўлиши мумкин. 
Қамраб олиб панжалари ёрдамида юклаб берувчи механизм охирги вақтда лаҳим 
ўтувчи комбайнларда кўмир ва бошқа тоғ жинсларини юклаб беришда кенг қўлланиб 
келмоқда. У иккита ва тўртта қамраб олувчи 1 панжа (8-расм, а) 2 қия стол, 4 қайта юкловчи 
конвейер, 3 кривошин-шатунли механизм, юритма ва бутун қурилмани кўтариб пастга 
туширувчи домкратлардан иборат. 
Қамраболувчи панжали юклаш қурилмасини яхши томони уни юқори 
унумдорлилиги ишда ишончлилиги ва юкловчи кенглигини, керак бўлганда, махсус 
кенгайтирувчи қурилма орқали кенгайтира олишидир. Бир вақтни ўзида асосий 
камчилигидан бири юкланилаётган тоғ жинсини бир қисмини панжа орқага юрганда 
қайтариши ва панжаларини қаттиқ тоғ жинси орасида қисилиб қолишидир. 
Сидиргичли 
юклаш 
органи 
ўзида 
юклаш 
ва 
ташиш 
функциясини 
мужассамлантиради. У сидиргични бир учи билан занжирга қотирилиб уни тарнов (желоб) 
орқали харакатлантиради. Тоғ жипсини қамраб, юклаб беради ва қайта юкловчи 
конвейердан юкки харакатини амалга оширади. 
Сидиргичли юкловчи қурилмани яхши томони юклаш ва ташиш функциясини бирга 
амалга ошириши, конструкциясини соддалиги, камчилиги — аралаш тоғ жинсларини 
юклашга яхши мосланмаганлиги, нисбатан деталларини тез едирилиши ҳамда кам Ф.И.К. 
ва ҳ.к. 
Барли юклаш қурилмаси 1 текис бар (8-расм, б) уни 2 сидиргичли занжири занжирча 


бир учидан маҳкамланган 3 сидиргичидан иборат. Бар 4 юклаш текислигида бурилиши 
мумкин, тортувчи занжир билан бирга ҳаракатланувчи сидиргич юкни қамраб олиб 
қайтаюкловчи 5 конвейерга ортиб беради. 
Ковшли юкловчи қурилма одатда бурҒиловчи комбайнларда ишлатилади. Унда 1 
ковш (8-расм, в) роторли 2 ишчи органини гардишига ўрнатилган бўлади. Тоғ жинси ердан 
ковш орқали тозалаб олиниб махсус 3 тешикка тўкилади. 4 бермали фрезлар тоғ 
жинсларини лахимни марказига суриб беради. Ковшли юклаш қурилмасини яхши томони 
конструкциясини соддалиги, махсус юритмасини йўқлиги, камчилиги эса — нам тоғ 
жинсларини юклаганда унумдорликни ёпишиб қолиш ҳисобига камайиши. 
Шнекли юклаш қурилмалари тоғ жинсларини юклаш билан бирга забойни бузиб 
бериши ҳам мумкин. Шуни ҳисобига юклаш кенглигини ва лаҳимни кўндаланг кесим 
юзасини кўпайтириш мумкин. 1 бермали фрезни шнеги билан қамраб олиниб, узатиб 
берилган тоғ жинси 2 сидиргичли конвейер остидаги ёки устидаги листига келиб тушади. 
8-расм. Лаҳим ўтувчи комбайнларни юклаш қурилмаларининг схемалари. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling