4-Маъруза Мавзу. Электротехника ва саноат электроэнергетикасининг пайдо бўлиши
- босқич. 1880й. дан ҳозирги давргача. Э
Download 2 Mb.
|
4-Лек Энергетика саноати
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-ривожланиш босқичига
3- босқич. 1880й. дан ҳозирги давргача. Электр энергиясидан энг аввал ёритиш (ёйли лампалар) ва телеграфда фойдаланилган бўлса, сўнг чўғланма толали лампалар, электр генераторлари, электр двигателлари пайдо бўлди. Шу даврдан бошлаб электр энергияси жамият хаётига чуқур кириб бора бошлади ва электр таъминоти тобора ҳаётий эхтиёжга айлана борди. 19 - асрнинг 80- йилларида ўзгарувчан ток генераторининг, айниқса машхур рус инженери М. О. Доливо-Добровольский томонидан уч фазали ток ишлаб чиқаришнинг ихтиро қилиниши электротехника тараққиёти ва унинг жамият ҳаётига кириб боришида яна бир янги босқични-саноат электротехникасини юзага келишини бошлаб берди.
Бугунги кунда бутун Ер юзи бўйлаб минглаб электр станциялари ишлаб турибди. Электр энергияси йил сайин энг асосий энергия турига айланиб бормоқда ва келажакда энергиянинг ягона тури бўлиб қолади. Ҳозирги даврда электротехника ўзининг 4-ривожланиш босқичига қадам қўймоқда. Бу электр энергияси ишлаб чиқаришда муқобил энергия манбаларига ўтишдир. Бугунги кунда муқобил манбаларнинг жаҳон электр энергетикасидаги умумий ҳисссаси кам бўлсада (1 % атрофида) айрим ривожланган давлатлар энергетикасида унинг ҳиссаси 10-15 % ни ташкил қилмоқда ва бу кўрсаткич йил сайин жуда тез ўсиб бормоқда. Техник фанларда ҳисоб-китоблар юритишда ўта катта миқдорлар ёки аксинча, ўта кичик миқдролар билан иш кўришга тўғри келади. Масалан Ернинг масса 6 х1024 кг, ёки Қуёшдаги ҳарорат 150 000 000°К, электроннинг заряди 1,6 10 -19 Кулон, ва ҳоказо. Бундай катта миқдорларни ифодалашда ўннинг даражалари, кичик миқдорларни ифодалашда эса ўннинг улушларидан фойдаланиш қулай. Ана шундай даражалар ва улушлар сифатида халқаро қабул қилинган белгилашлар Иловада келтирилган ва уларни эслаб қолиш тавсия этилади. Мамлакатимиз энергетика захирасида газ асосий ўрин тутади, унинг хозирда аниқланган захиралари 3 трл м3 ни ташкил қилади. Кўмирнинг мамлакатимиздаги захираси 2 млрд тонна. Қуйидаги жадвалда 2000-2013 йиллардаги мамлакатимизда газ, кўмир нефт қазиб олиш ва электр энергияси ишлаб чиқаришнинг миқдорлари келтирилган (электр энергияси млрд кВт соат ларда берилган) 2003 йилда Ўзбекистонда умумий бирламчи энергиянинг турлари бўйича тақсимоти қуйидаги диаграммада келтирилган Кўриниб турибдики табиий газ мамлакатимиз энергетикасида етакчи манба бўлиб саноат ва бошқа барча тармоқларнинг асосий энергетика манбаси хисобланади. Шу жумладан коммунал секторда хам. 2023 йил бошида газ етишмовчилиги мавжуд эди, чунки 2023 йил январ-март ойларида газ қазиб олиш ва қайта ишлаш тахминан 12 млрд м3 бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10 % га камайган эди. Мос холда шу даврда электр энергия ишлаб чиқариш хам камайган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5 % камайган). Шунингдек иссиқлик таъминоти тизимларида хам иссиқлик ишлаб чиқариш 16% камайган. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling