4-маъруза. Мавзу: Криптотизмларга қўйиладиган талаблар. Режа
Download 383.5 Kb. Pdf ko'rish
|
Маъруза №4
рандомизациялаш
деб аталади. Бундай рандомизация қилинган шифрмаълумотлар, бирор аниқ тил алифбоида ифодаланган маълумотлардаги сўзларда алоҳида олинган ҳарфларнинг такрорланиш частотасига асосланган ҳолда дешифрлаш услубларига бардошли бўлади. Яъни, рандомизация қилинган шифрмаълумотларни алифбо ҳарфларининг сўзларда такрорланиш частотасига асосланган ҳолда дешифрлаш имкониятлари йуқ. Аммо, маълумотни ҳақиқий олиши керак бўлган томон, олинган шифрмаълумотни калит билан очиб, маълумотни олгандан сўнг, рандомизация жараѐнида қўлланилган тасодифий белгиларни кўп такрорланувчи ҳарфлар билан алмаштириб, ҳақиқий очиқ маълумотни олади. Рандомизация қилинган шифрмаълумотлар «кўпкаррали алмаштиришли шифрмаълумотлар» ѐки «тенг частотали шифрмаълумотлар» дейилади. Буюк математик Гаусс кўпкаррали алмаштиришли шифрлаш услубидан фойдаланиш дешифрлаш мумкин бўлмаган шифрмаълумотларни беради, деб хатога йўл қўйган. Чунки, 1-расмда келтирилган рандомизаторли схема Шенноннинг «Умумий махфий алоқа тизими схемаси» га фақатгина (вазифаси юқорида баѐн қилиб ўтилган) рандомизаторнинг қўшилгани билан фарқ қилади. Шу нарса муҳимки, X, Y ва Z – миқдорларни тасодифий деб тушунмоқ керак. Бунда очиқ матннинг статистик хоссалари маълумотлар манбаи билан аниқланади, махфий калит Z ва рандомизациялаш кетма- кетлиги R миқдорларнинг статистик хоссалари криптографга маълум. 1- 7 расмда келтирилган схемага асосан, X, Z ва R миқдорлар статистик нуқтаи назардан боғлиқ эмас. Рақиб томон криптотаҳлилчиси фақат узатилаѐтган маълумотнинг Y-криптограммасига эга бўлган ҳолда X - очиқ маълумотни тиклашга ҳаракат қилиб, Z - махфий калитнинг бирор Z~ кўринишдаги ҳолатини (баҳосини) олади ва унга кўра очиқ маълумотнинг бирор X~ кўринишини (баҳосини) олади. Download 383.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling