4-маруза. Товар пул муносабатлари


Меъёрий (маржинал) нафлилик


Download 388.16 Kb.
bet2/3
Sana07.11.2023
Hajmi388.16 Kb.
#1753224
1   2   3
Bog'liq
9. Иктисодиетда товар ва пул

Меъёрий (маржинал) нафлилик деб қўшимча истеъмол қилинган махсулотдан қўшимча олинадиган нафга айтилади.
А.Маршаллнинг синтезлаштирилган назариясига кўра, товар қиймати тенг даражада кейинги қўшилган товар нафлилиги, ишлаб чиқариш харажатлари ҳамда талаб ва таклиф нисбати билан аниқланади
Қўшимча истсъмол қилингап товарлар нафлилиги назарияси – тарафдорлари Г.Госсен (немис иқтисодчиси)нинг «нафлиликнинг пасайиб бориш қонуни»га асосланиб, неъматларнинг қиймати уларнинг наф келтириши даражасига қараб аниқланади дсб ҳисоблайди. Бошқача қилиб айтганда, бу ёндашувда бир турдаги товар қиймати, унинг энг зарурий эҳтиёжини қондирадиган кейинги бирлигининг нафлилиги билан аниқланади.
Қийматнинг меҳнат назарияси — товарлар айирбошланиши асосида уларнинг қиймати ётади, қийматнинг миқдори эса ижтимоий зарурий меҳнат сарфлари, яъни ижтимоий зарурий иш вақти билан аниқланади дсб ҳисоблайди.
Товарларнинг алмашув қийматини асослашга қаратилган назариялар
Пулнинг келиб чиқиши, моҳияти ва вазифалари
Қиймат (айирбошлаш) шаклларининг ривожланиши
*Оддий ёки тасодифий шакли (1 болта = 1 қоп дон)
*Тўла ёки кенгайган шакли (1 болта = 1 қўй ёки 1 қоп дон ёки 1 кетмон)
* Умумий шакли (1 болта ёки 1 қўй ёки 1 кетмон = 1 қоп дон).
* Пул шакли (1 болта ёки 1 қўй ёки 1 қоп дон = 1 унция олтин).
Ўз қийматини бошқа товарда ифодалаган товар қийматнинг нисбий шаклини, бошқа товарлар қийматини ифодалашга ҳизмат қилувчи товарлар эса қийматнинг эквивалент шаклини ташкил қилади.
Қиймат шаклларининг ривожланишига сабаб бўлган омиллар:
  • Меҳнат тақсимотининг ривожланиши ва чуқурлашуви;
  • Меҳнат унумдорлигининг ўсиши;
  • Маҳаллий ва миллий бозорларнинг вужудга келиши.

Умумий эквивалентлик ролининг олтинга юклатилиш сабаблари:
  • сифат жихатдан бир хил ўлчамга келтириш мумкинлиги;
  • зангламаслиги ва узок, муддат сақлаш мумкинлиги;
  • бўлинувчанлиги ва яхлит ҳолатга келтириш мумкинлиги;
  • табиатда нисбатан камёблиги;
  • оз микдордаги нодир метал қийматининг анча юқорилиги.


Download 388.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling