4-маруза. Товар пул муносабатлари


Download 0,87 Mb.
Sana24.04.2023
Hajmi0,87 Mb.
#1393492
Bog'liq
4-Мавзу Презентация

4-МАВЗУ:ТОВАР ВА ПУЛ МУНОСАБАТЛАРИ РИВОЖЛАНИШИ БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ШАКЛЛАНИШИ ВА АМАЛ ҚИЛИШИНИНГ АСОСИДИР

Ижтимоий хўжалик шакллари ва уларнинг белгилари

  • Ижтимоий хўжалик — инсоният жамияти тараққиётининг алоҳида узоқ даврлари давомида ишлаб чиқаришнинг мақсадини анча тўлиқ ифодалаб қоладиган, барқарор умумий белгиларга эга бўлган ва ривожланишида маълум бир қонуниятларга асосланган хўжалик юритишнинг барқарор турларидир.

Ижтимоий хўжалик шакллари

  • Натурал хўжалик — бунда маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг ўз истеъмолини қондириш ва ички хўжалик эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилади.
  • Товар хўжалиги — бунда маҳсулот бозор учун, айрибошлаш орқали ўтиб, бошқаларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқарилади.

Натурал хўжалик белгилари:

  • меҳнат тақсимоти етарлича ривожланмаган;
  • ишлаб чиқариш биқиқ характерга эга бўлиб, ишлаб чиқарувчиларнинг ўз эҳтиёжларини қондиришга бўйсиндирилган;
  • ишлаб чиқариш билан истеъмол ўзаро мос келиб, бевосита хўжалик ичида бир-бири билан боғланган;
  • меҳнат тор доирада ижтимоий характерга эга бўлган;
  • ишчи кучининг ҳаракатчанлиги чекланган.

Товар хўжалигининг белгилари:

  • ижтимоий меҳнат тақсимотининг мавжуд бўлиши;
  • ишлаб чиқарувчиларнинг мулк эгаси сифатида бир-биридан алоҳидалашуви;
  • маҳсулотларнинг бозор учун эркин айрибошлаш мақсадида ишлаб чиқарилиши.
  • Ижтимоий меҳнат тақсимоти — бу меҳнатнинг бир туридан бошқа турларининг ажралиб чиқиши, яъни ишлаб чиқарувчиларнинг бирон - бир маҳсулот турини ишлаб чиқаришга ихтисослашувидир.
  • Хусусий мулкнинг пайдо бўлиши ишлаб чиқарувчиларнинг алоҳидалашувини тақоза қилиб қўйган.

Товар ва унинг хусусиятлари

  • Товар деб, айирбошлаш учун яратилган ва маълум бир нафлиликка эга бўлган маҳсулотга айтилади.
  • Маҳсулотнинг захираларда турган, ички истеъмол учун фойдаланиладиган ва қайтадан ишлаб чиқаришга жалб қилинадиган қисми товарга айланмайди.
  • Товарнинг хусусиятлари
  • Алмашув қийматига эга — бу бир товар бошқасига муайян миқдорий нисбатларда айирбошланишида намоён бўлади
  • Нафлиликка эга — бу товарларнинг кишиларнинг бирор -бир эҳтиёжини қондиришида кўринади.

Товарларнинг алмашув қийматини асослашга қаратилган назариялар

  • Қийматнинг меҳнат назарияси — товарлар айирбошланиши асосида уларнинг қиймати ётади, қийматнинг миқдори эса ижтимоий зарурий меҳнат сарфлари, яъни ижтимоий зарурий иш вақти билан аниқланади деб ҳисоблайди.
  • Қўшимча истсъмол қилингап товарлар нафлилиги назарияси—тарафдорлари Г.Госсен (немис иқтисодчиси)нинг «нафлиликнинг пасайиб бориш қонуни»га асосланиб, неъматларнинг қиймати уларнинг наф келтириши даражасига қараб аниқланади деб ҳисоблайди. Бошқача қилиб айтганда, бу ёндашувда бир турдаги товар қиймати, унинг энг зарурий эҳтиёжини қондирадиган кейинги бирлигининг нафлилиги билан аниқланади.
  • А.Маршаллнинг синтезлаштирилган назариясига кўра, товар қиймати тенг даражада кейинги қўшилган товар нафлилиги, ишлаб чиқариш харажатлари ҳамда талаб ва таклиф нисбати билан аниқланади

Пулнинг келиб чиқиши, моҳияти ва вазифалари

  • Ўз қийматини бошқа товарда ифодалаган товар қийматнинг нисбий шаклини, бошқа товарлар қийматини ифодалашга ҳизмат қилувчи товарлар эса қийматнинг эквивалент шаклини ташкил қилади.
  • Қиймат шаклларининг ривожланишига сабаб бўлган омиллар:
  • меҳнат тақсимотининг ривожланиши ва чуқурлашуви;
  • ишлаб чиқаришнинг ўсиши;
  • маҳаллий ва миллий бозорларнинг вужудга келиши.
  • Умумий эквивалентлик ролининг олтинга юклатилиш сабаблари:
  • сифат жихатдан бир хил ўлчамга келтириш мумкинлиги;
  • зангламаслиги ва узок, муддат сақлаш мумкинлиги;
  • бўлинувчанлиги ва яхлит ҳолатга келтириш мумкинлиги;
  • табиатда нисбатан камёблиги;
  • оз микдордаги нодир метал қийматининг анча юқорилиги.

Олтин пул — ҳамма товарлар учун умумий эквивалент ролини ўйновчи махсус товардир. Ҳозирги замон пули — умумкупчилик томонидан тан олинган ва давлат томонидан қонунийлаштирилган эквивалентликнинг умумий воситасидир.

Пулнинг вазифалари:

  • Қиймат ўлчови вазифаси — бунда товар (хизмат)нинг алмашув қиймати пул воситасида ҳисобланади ва баҳоланади. Шунингдек, иқтисодий ресурс сарф-харажатлари ва даромадларни ҳисоблашнинг ягона ўлчов бирлиги ҳам пулдир.
  • Муомала воситаси вазифаси —бунда пул товарлар муомаласи жараёнида воситачи сифатида майдонга чиқади.
  • Тўлов воситаси вазифаси — товарлар насияга тулов муддати кечиктириб сотилганда ва турли хил тўлов мажбуриятлари амалга оширилганда пул бу вазифани бажаради.
  • Жамғариш вазифаси - пул муомаладан чиқариб олинганда бу вазифани бажаради. Реал равишда олтин пул ва олтин буюмлар бойлик туплаш вазифасини бажаради.
  • Жаҳон пули вазифаси — олтин пулга тегишли. Баъзи нуфузли валюталар ҳам идеал равишда бу вазифани бажариши мумкин.

Ҳозирги замон пул назариясида пул тушунчаси икки маънода ишлатилади:

  • Тез алмашадиган (ликвидли) пул бу турли хил миллий валюталарнинг тез алмашадиган восита сифатида ҳар қандай шароитда сотиб олиш лаёқатига эга эканлигини билдиради.
  • Декрет (қонунчилик асосида белгиланган) пуллар тез алмашиниш лаёқатига эга эмас.

ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РAҲMAT

  • ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РAҲMAT

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling