4-маруза. Товар пул муносабатлари


Download 0.91 Mb.
bet2/4
Sana25.10.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1719784
1   2   3   4
Bog'liq
8-Мавзу. Презентация

Тармоқ ичидаги роқабат- маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишда қулай шароитга эга бўлиш учун бир тармоқ корхоналар ўртасида боради. Тармоқ ичидаги рақобат натижасида турли ишлаб чиқарувчилар товарларнинг индивидуал (алоҳида) нархи бозор нархига айланади. Тармоқлар ўртасидаги рақобат- турли тармоқ корхоналари ўртасида юқори фойдага ога бўлиш учун боради. Бу рақобат 1 [атижасида корхоналарда ҳосил бўлган турли фойда нормалари ўртача фойдага айланиб боради. Миллий хўжалик доирасидаги рақобат- натижасида ўртача нархлар ва бозор субъекгларининг ялпи миллий (ички) маҳсулотдаги улуши аниқчанади. Жаҳон хўжалигидаги рақобат - турли давлатлар миллий ишлаб чиқарувчиларнинг жаҳон бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш учун боради ва унинг натижасида алоҳида товарларнинг жаҳон нархлари шаклланади. Тартибсиз (стихияли) рақобат - бозор кучларининг таъсирида, табиий равишда рўй беради. Тартибга солинадиган рақобат - маданийлаштан тарзда ва маълум меъёрлар доирасида содир бўлади. Нархнинг рақобат воситаси сифатида қўлланилиш даражасига қараб нарх ёрдамидаги ва нархсиз рақобат ажратилади. Рақобатлашишда ғайриоддий усуллар (жосуслик, қотиллик, зўравонлик ва ҳ.к.)нинг қўлланилиш даражасига кўра ҳалол ва ғирром рақобат фарқланади.

Рақобат усуллари: 1.Нарх ёрдамида>Нарх воситасида рақобатлашишда ишлаб чи-қарувчилар ўз товарларининг нархини рақиблари товарлари нархидан пасайтириш орқали истеъмолчиларни оғдириб олиш ва бозордаги мавқеини мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. 2.Нархсиз>Нархсиз рақобатда рақобатлашиш воситаси сифатида нархдан ташқари омиллардан фойдаланиб товар сотиш хажмини купайтириб боришга ҳаракат қилинади. Нарх ёрдамида рақобатлашиш: 1.“Нархлар жанги”-Бунда йирик ишлаб чиқарувчилар рақибларини тармоқ (бозор)дан сиқиб чиқариш учун товарларига нархларини вақти-вақти билан ва узоқ муддат пасайтириб туради. 2.Демппинг нархларни қуллаш-Бунда миллий ишлаб чиқарувчилар ўзларининг товарларини бошқа мамлакатларга ички бозордаги нархлар-дан, айрим ҳолларда таннархдан ҳам паст бўлган нархларда чиқаради. 3.Нархлардан чегирма қилиш-Бунда товар нархларидан муайян фоизда чегирма қилинади.


Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling