4-маруза. Товар пул муносабатлари


Download 0.91 Mb.
bet3/4
Sana25.10.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1719784
1   2   3   4
Bog'liq
8-Мавзу. Презентация

4Имтиёзли нархларни қуллаш-Бунда харид ҳажмини купайтириб борган истеъмолчиларга рагбатлантирувчи имтиёзли (пасайиб борувчи) нархлардан фойдаланилади. Нархсиз рақобатлашиш -Товар сифатини табақалаштириш - бир хилдаги эҳтиёжни қон-дирадиган ва бир турга мансуб бўлган товарлар турлича истеъмол хоссаларига эга бўлади. -Товарларни кредитга сотиш - товарлар нисбатан ортиқча бўлган шароитда ишлаб чиқарувчи ўз товарларини нархини кечиктириб тўлаш шарти билан сотиб, рақибларидан устун келиши мумкин. -Сотиш вақтида ва кафолатланган муддатда текин сервис хизмати кўрсатиш. -Маркетинг - унинг воситасида маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнини талабга мослаштиришга ҳаракат қилинади. -Реклама, товар белгилари, фирма муҳирлари ҳамда қадоқлаш усуллари товарлар жозибадорлигини ошириш ва сотиш ҳажмининг кўпайишини рағбатлантиришнинг муҳим йўллари ҳисобланади.

Монополия - иқтисодий фаолиятининг бирор соҳасида (ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, тижорат ва ҳ.к.) корхона ёки давлатнинг танҳо ҳукмронлигини ифодалайди. Монополияларнинг келиб чиқиш сабаблари: -Капталнинг тўпланиши ва марказлашиши. -Фан-техника тараққиёти. -Давлатнинг айрим фаолият соҳаларини қўллаб-қувватлаши. -Ўзаро келишиш. Монополиянинг турлари: Табиий монополиялар - иқтисодий фаолиятнинг техникавий ва технологик хусусиятлари тақозо қилиб, улар рақобатни қуллаш мумкин булмаган ёки қийин бўлган соҳаларни ўз ичига олади. -Сув, энергия, газ таъминоти корхоналари -Темир йул транспорти. -Ҳарбий - мудофаа мажмуаси корхоналари

Иқтисодий (сунъий) монополиялар - ишлаб чиқариш ва капитал-нинг тўпланиши ҳамда корхоналарнингтурли йуллар билан бир-лашиши натижасида вужудга келади. Картел -бир тармоқ корхоналарнинг иттифоқи бўлиб, унинг иштирокчилари тўлиқ иқтисодий мустақиллигини сақлаб қолади, фақат ишлаб чиқариш ҳажми, сотиш бозорлари ва баҳолари тўғрисида келишиб олади. Синдикат- бир турдаги махсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар бирлашмаси бўлиб, унинг аъзолари ишлаб чиқариш соҳасида муста-қиллмгини сақлаб қолади, маҳсулот эса синдикат мулки си-фатида сотилади. Трест — ишлаб чиқариш воситалари ва маҳсулотга биргалиқда эгалик қилувчи корхоналар гуруҳи бўлиб, фойда қўшилган капитал ҳажмига қараб тақсимланди. Давлатнинг антимонопол сиёсати- монополиялар фаолиятини чеклаш, тартибга солиш ва рақобатчилик муҳитини вужудга кел-тиришга қаратилади. Бу сиёсат ўз ифодасини антимонопол қонуи-ларда топади.


Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling