Аудиторнинг объективлиги
Аудиторнинг эътиборлилиги (зийраклиги)
Профессионал хизмат учун ҳақ тўлаш
Аудиторнинг касбий маҳорати
Нашр қилинадиган ахборот ва реклама
Мижоз ахборотининг махфийлиги
Профессионал хизматга алоқадор бўлмаган соҳада аудиторнинг ҳаракати
Солиқ муносабатлари
Халқаро фаолият
Аудиторлар ўртасидаги муносабатлар
Қуйидаги ҳолатлар аудиторларнинг мустақиллигига раҳна солиши мумкин:
мижоз ташкилот
нинг иши судда бўлса;
мижоз ташкилотнинг ишларида аудитор молиявий жиҳатдан қатнашса;
аудитор мижоз олдида молиявий ва мулкий боғлиқлиги бўлса;
мижоз ташкилотда қариндошлари ишлаши муносабати бўйича билвосита молиявий жиҳатдан қатнашса;
мижоз ташкилот директори ва бошқа бошқарув ходимлари билан қариндош ёки шахсий дўстона муносабатда бўлса;
мижоз ташкилот бошқарувида аудиторнинг иштироки бўлса.
Халқаро фаолият. Ахлоқий талабларни қўллашда халқаро амалиётда бир қатор вазиятлар юзага келиши мумкин. Аудитор фақат бир давлатнинг касбий ташкилоти вакили ҳисобланиши ёки ўзи хизмат кўрсатаётган давлатда касбий ташкилот вакили ҳисобланиши ҳолати ҳар бир алоҳида вазиятда ишни юритиш усулига таъсир этмаслиги лозим.
Бир давлатда аттестацияланган аудитор бошқа давлатда яшаши ёки хизмат кўрсатиши мақсадида у ерда вақтинча бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолда ҳам аудитор аудит стандартлари ва ахлоқий талабларга мувофиқ равишда касбий хизматлар кўрсатиши лозим. Агар аудитор «А» давлатда хизматлар кўрсатса ва ушбу давлатнинг ахлоқий талаблари «В» давлатда қабул қилинган талаблардан фарқланса, қуйидаги қоидалар қўлланилади:
– хизмат тақдим этилаётган «А» давлатнинг ахлоқий талаблари «В» давлат аудиторларининг ахлоқ кодексида кўзда тутилганларидан кўра енгилроқ бўлса, бу ҳолда «В» давлат аудиторларининг ахлоқ кодекси қўлланилиши лозим;
– хизматлар тақдим этилаётган «А» давлатнинг ахлоқий талаблари «В» давлат аудиторларининг ахлоқ кодексида кўзда тутилганларидан кўра қаттиқроқ бўлса, бу ҳолда хизматлар кўрсатилаётган «А» давлатдаги ахлоқий талаблар қўлланилиши лозим.
– мамлакатнинг миллий (ахлоқий) талаблари мамлакат ташқарисида хизматларни бажаришда мажбурий ҳисобланса ва юқорида баён этилганлардан кўра қаттиқроқ бўлса, бу ҳолда миллий талаблар қўлланилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |