4-mavzu: auditorning kasb etikasi
Download 37.65 Kb.
|
4-мавзу Aудиторнинг касб этикаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Касбий қадриятлар Касбий қадриятлар
- Идеал
- Касбий этика тушунчаси Касбий этика — бу инсоннинг ўз касби олдидаги мажбурияти алоқадорлини аниқлаб бурувчи одоб аҳлоқ нормалари йиғиндиси ҳисобланади.
Қадриятлар - бу:
Ижтимоий алоқаларнинг мақбул ҳолатидир; Воқеа ва ҳодисаларни баҳолаш мезонидир; Мақсадга йўналтирил-ган фаолият мазмунидир; Жамоавий ўзаро фаолиятнинг тартибга солувчисидир. Касбий қадриятлар Касбий қадриятлар - касбий таҳлим ва амалий фаолият билан юзага келади ҳамда умуминсоний, милли, ва шахсий қадриятлар каби ташкилотлар ва гуруҳларнинг қадриятларини акс эттиради. Улар касбий уюшманинг энг муҳим эҳтиёжларидан бири бўлмиш касбий вазифаларни ҳал қилишда консолидацияга бўлган эҳтиёжни қониқтирадилар. Ушбу эҳтиёжни қондиришда идеаллик ўзига хос ўрини эгаллайди. Идеал — бу фаолиятнинг энг юқори чўққисини акс эттирувчи, асосий баҳолаш мезонининг намунаси ҳисобланади. Касбий фаолиятда қуйидагилар ажратиб кўрсатилади: Касбий характеристика олдидаги этик мажбуриятнинг мавжудлиги. Масалан, касбий манфаатларни ҳимоя қилиш, унинг бир бутунлиги ва обрўсини асраш, этика қоидаларини бажариш, ўз касбига бўлган мухаббат, ҳар бир қилаётган ишига виждонан ёндошиш, касбий вазифаларни бажариш жараёнида ижодкорликни намоён қилиш, символлик, касбий тартиб таомиллар. Шахсни ривожлантиришга қаратилган этик нормалар, мутахассиснинг ўз шахсий хислатларини намоён қилиши ҳамда ўз ўзини камолотга етказиши, касбий фаолиятда юқори малакага эришиш. Маълум бир фаолият доирасидаги маданиятнинг юқори даражада ривожланганлиги касбий маҳорат бўлиб ҳисобланади. Муайян бир соҳада касбий қадриятлар ва қимматликларнинг мавжудлиги ҳамда амалда ишлаб туриши унинг ишчилари учун унинг мажбуриятлари билан боғлиқ кўпгина касбий ҳолатларни англаб этишга ва уларни амалдаги қадриятлар тизими билан ўзаро муносабатини аниқлашга имкон беради. Касбий этика тушунчаси Касбий этика — бу инсоннинг ўз касби олдидаги мажбурияти алоқадорлини аниқлаб бурувчи одоб аҳлоқ нормалари йиғиндиси ҳисобланади. Касб билан боғлиқ бўлган одоб аҳлоқ ҳар доим инсоннинг бошқа шахслар олдидаги юриш туриши, ўзини тутиши эркинлигининг чекланганлиги билан боғлиқдир. У инсонларни у ёки бу касбга тегишлилигига қараб бирлаштиради. Касбга билан боғлиқ одоб аҳлоқга бўлган талаб фақатгина муайян бир касб эгаларига тегишли бўлиб, бошқа касб эгаларига даҳл қилмайди. Бундан ташқари, ушбу талаблар у ёки бу касб эгаларининг ўзига хос ўзаро муносабати ҳамда ўзаро алоқасини сабабли барчага маълумдир. Япон иш этикасининг умумий қоидалари: учрашувларга фақатгина ташриф қоғози билан келиш, ҳар доим ўз компанияси ва ўз таклифлари ҳақида манбаларга эга бўлиш, кийиниш маданиятида ва ташқи кўринишда махсус қоидаларга риоя қилиш. Касбий этика шунингдек, ахлоқий ўзини тутиш билан ҳам бевосита боғлиқ, лекин у хар бир касбнинг аҳлоқий характеристикасини кўриб чиққан ҳолда жуда тор доирани ўзида қамраб олади. Касб фақатгина норматив талабларга тўғри келувчи саралаш жараёни каби ўрин эгаллайди. Download 37.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling