Мисол учун:
Касбий этика доирасига қуйидагилар киради:
Касбий мажбурият ва уни янада яхши шакллантиришга қаратилган, шунингдек, ходимнинг шахсий ахлоқий сифатларини ўрнатиш;
Касб билан боғлиқ тарбиянинг ўзига хос хусусиятлари.
Касбий этика турлари — бу касбий фаолиятнинг шундай ўзига хос турларики, улар инсоннинг ҳаётида ва жамиятдаги фаолиятида у ёки бу усулларда бевосита инсонга йўналтирилгандир.
Касб билан боғлиқ аҳлоқий нормалар — бу этик идеаллар асосида шахсий жиҳатларни ички тартибга солиш тартиби, наманаси, қоидалари ҳисобланади.
Касбий этиканинг асосий кўринишлари қуйидагилардир: шифокорлар этикаси, педагогик этика, олимнинг, актёрнинг, рассомнинг, тадбиркорнинг, журналистнинг, инженернинг ва ҳоказо касбларнинг этикаси.
Касбий этика турлари
Иқтисодий этика - бу тадбиркорлик фаолияти ишчиларнинг одоб аҳлоқини акс эттирувчи нормалар мажмуини намоён этади, тадбиркорнинг иш услубига ривожланган жамиятнинг талабларини кўрсатади, тадбиркорлик фаолияти иштирокчилари ўртасида муносабат ва ижтимоий ёндашув қандай бўлиши кераклигини акс эттиради.
Иқтисодий этика бозор муносабатларининг шаклланиши, тарихий анъаналар, оммавий англаб этишнинг кенг намоён бўлиши, инсоннинг меҳнатга бўлган аҳлоқий муносабати мезони натижасида юзага келади.
Иқтисодий этика
Ижтимоий соҳа вакилларининг этика кодекси, Ижтимоий хизмат вакилларининг минтақалараро ассоциацияси томонидан 1994 - йилда қабул қилинган бўлиб, ижтимоий хизматда одоб аҳлоқ нормаларини ўзида акс эттиради.
Ижтимоий хизмат ишчиларининг аҳлоқий этик нормаларининг ўзига хос ўрни шундан иборатки, ишчиларнинг касбий фаолияти маълум бир шахсларга, оилаларга ҳамда ижтимоий гуруҳларга ёрдам кўрсатиш бўлиб ҳисобланади.
Ижтимоий соҳа вакилларининг этика кодекси
Касбий этика кодекслари
Касбий аҳлоқнинг этика кодекси жамият олдида алоҳида мажбуриятга эга бўлган касблар учун ўзига хос ўрин эгаллайди: давлат хизматчиларида, судяларда, шифокорларда, бухгалтерларда ва аудиторларда.
Do'stlaringiz bilan baham: |