4-Мавзу. Автомобил транспорти воситаларининг эксплуатацион хусусиятлари
Download 0.93 Mb.
|
4-МАВЗУ. АТваХХТЭ
Ҳайдовчилар меҳнати шароитини меъёрли бўлишига қуйидагилар киради: бошқаришни енгиллиги, бошқарув механизмларини автоматлашганлиги, атрофинияг кўришни кенглиги, кабинанинг иситилиши, вентиляцияси, ўтирғичнинг ўнғайлиги ва регулировка қилина олиши ва бошқалар.Транспорт воситасининг таший олиш хусусиятларига айни ташишга қўйиладиган талабларга риоя қилинган ҳолда автобуслар учун йўловчиларни сиғдира олиши, юк автомобили ва автопоездлар учун кўтариш ва кузовини сиғдира олиш қобилиятлари киради.Автобуслар сиғими, унинг салонига белгиланган чегаравий меъёрга кўра қанча йўловчини сигдира олишидир. Автомобил (автопоезд)нинг кўтара олиш қобилияти, бу унинг кузовига, юкнинг солиштирма оғирлигини инобатга олинган ҳолда тоннада ўлчанувчи юк миқдори билан белгиланади. Юк кўтара олиш ёки автобус сиғими, белгиланган ортиш баландлигида улар кузови ва салони габарит ўлчамларига боғлиқ. Ортиш баландлиги ташилаётган юклар тури, характери, улар упаковкаси ёки тарасига боғлиқдир. Автобуслар сиғими эса, ўриндиқ жойлар сони, салон полининг бўш сатҳи ва нисбий меъёрларга боғликдир.Юк автомобилларнинг таший олиш хусусиятига булардан ташқари кўйидагилар таъсир этади: юкларни ташишга мослангалига (гўшт, сут, қурилиш панел ва фермалари ва ҳ.к.); автомобиллар кузови ташилувчи юклар тури ва характерига мослиги (қуйилувчи, сочилувчи, узун ўлчамли, тирик мол ва ҳ.к.); ортиш ва тупшриш операцияларини тез бажаршшшига мосланганли (ўзи ағдарувчилар-самосваллар); баъзи бир санитария-техник ишларини тез ва унғай бажарилишга мослиги (дизенфиция-юқумсизлаштириш, ювиб-тозалаш, вентиляция). Қатнов ёки юрувнинг равонлигига (эластиклиги), яъни, автомобилнинг ўнқир-чуқурлардан ўтишдаги тебранишини зудлик билан камайтириш хусусияти алохида ўрин эғаллайди. Чунки шундагина ташилаётган юклар сифат миқдорининг сақлануви юқори даражада бўлади. Юрувнинг равонлиги осилмалар конструкцияси ва маҳсус амортизаторлар ҳамда қўлланилаётган шина турлари билан кўп жиҳатдан боғлиқдир.Йўловчиларни чиқиш ва тушишига унгайлиги факатгина уларга унгайлик яратиб колмай, автобусларни тўхтов жойларида куп ёки оз туришларига хам таъсир этади. Енгил автомобиллардаги бундай хусусият улар эшикларининг катта-кичиклиги ва эшик очилиш йуналиши билан Аниқланади. Эшик дарчаси баландлиги уриндик ёстигидан 800 мм булиши тавсия этилади. Эшиклар илинувчи ошик-мошиклар одатда уриндикдан олдинда булиши хавфсизлирок булиб хайдовчи ва олдинги уриндик йуловчиси учун анча унгайлик беради.Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling