4-Мавзу. Автомобил транспорти воситаларининг эксплуатацион хусусиятлари
Download 0.93 Mb.
|
4-МАВЗУ. АТваХХТЭ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Автомобиллардан фойдаланиш самарадорлига
- ТВ эксплуатацион хусусиятлари
4-Мавзу.Автомобил транспорти воситаларининг эксплуатацион хусусиятлариРЕЖА:
Автомобиллардан фойдаланиш самарадорлигаХалқ хўжалигининг ишлаб чиқариш барча тармоқларида сарфланувчи капитал (катта) ҳаражатлар иқтисодий самарадолигини аниқлашнинг намунали йўриқномасига кўра ҳар қандай янги техника еки технологияни жорий этиш вариантларини келтирилган ҳаражатларининг энг кам (минимал) бўлишлигига кўра таққосланиб Аниқланиши лозим. Келтирилган ҳаражатлар жорий (бир йилик) ҳаражатлар ва капитал ҳаражатларни самарадорлик меъёрий коэффициенти орқали бир йилга келтирилган миқдорлари йиғиндисидир.Айни намунали йўриқномани ҳисобга олган холда проф. Д.П. Великанов автомобил (автобус) ишлари самарадорлигини баҳоловчи асосий кўрсатгич сифатида ташиш билан боғлиқ бўлган келтирилган ҳаражатлар (транспорт иши бирлигага тўғри келувчи жорий эксплуатация ҳаражати ва капитал ҳаражатларини самарадорлик коэффициенти орқали бир йилга келтирилган миқдори йиғиндиси) ҳамда ташиш билан боғлик бўлган автомобилларни ишлатиш сермеҳнатлиги, иссиқлик қуввати ва материаллар сарфи тежамлигидан фойдаланишликни таклиф этди.ТВ эксплуатацион хусусиятлариАвтомобйл транспорти воситаларининг конструкцияси ишончли, юқори тортиш-динамик хусусиятли, катта ўтағон, етарли даражада юрув заҳирасига эга, юқори тежамли, енгил хизмат талаб этувчи ва ҳайдовчилар меҳнат шароити меъёрли, максимал миқдорида таший олиш хусусиятларига эга бўлиши зарур. ТВнинг юқорида баён этилган асосий хусусиятлари автомобил транспорти учун олий малакали кадрлар тайёрлашга мўлжалланилган тегишли фанларда ўрганилади. Шунинг учун айни дарсликда автомобилларда ташишни ташкил этишга кўпрок ёндошувчи ТВнинг айрим хусусиятларигина ёритилади.Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling