- O‘z DSt 1105:2009 – “Ахборот технологияси. Ахборотнинг криптографик муҳофазаси. Маълумотларни шифрлаш алгоритми”
- Ушбу « Маълумотларни шифрлаш алгоритми» ( МША) стандарти электрон маълумотларни муҳофаза қилиш учун мўлжалланган криптографик алгоритмни ифодалайди. МША - симметрик блокли шифр бўлиб, ахборотни шифрматнга ўгириш ва дастлабки матнга ўгириш учун фойдаланилади. МША 256 bit узунликдаги маълумотлар блокини шифрматнга ўгириш ва шифрматнни дастлабки матнга ўгириш учун 256 ёки 512 bit узунликдаги криптографик калитдан фойдаланиши мумкин.
Ахборот хавфсизлиги соҳасига оид миллий стандартлар - Ушбу стандарт, электрон ҳисоблаш машиналари ( ЭҲМ) тармоқларида, алоҳида ҳисоблаш комплекслари ва ЭҲМда ахборотга ишлов бериш тизимларида ахборотни шифрлашнинг ягона алгоритмини ўрнатиб, маълумотларни шифрлаш қоидаларини белгилайди.
- Маълумотларни шифрлаш алгоритми дастурий, аппарат ёки аппарат-дастурий криптографик модулларда амалга ошириш учун мўлжалланган.
- Ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар ЭҲМ тармоқларида, алоҳида ҳисоблаш комплексларида ёки ЭҲМда сақланувчи ва узатилувчи маълумотларнинг криптографик муҳофазасини амалга оширишда мазкур стандартдан фойдаланишлари мумкин.
Ахборот хавфсизлиги соҳасига оид миллий стандартлар - O‘z DSt 1106:2009 – “Ахборот технологияси. Ахборотнинг криптографик муҳофазаси. Хэшлаш функцияси”
- Ушбу стандарт ахборотни қайта ишлаш ва муҳофаза қилишнинг криптографик методларида, шу жумладан автоматлаштирилган тизимларда ахборот узатиш, қайта ишлаш ва сақлашда электрон рақамли имзо (бундан кейин - ЭРИ) процедураларини амалга ошириш учун қўлланиладиган иккилик символларининг исталган кетма-кетлиги учун хэшлаш функциясининг ( бундан кейин - ХФ) алгоритмини ва ҳисоблаш процедурасини белгилайди.
Ахборот хавфсизлиги соҳасига оид миллий стандартлар - O‘z DSt 1204:2009 – “Ахборот технологияси. Ахборотнинг криптографик муҳофазаси. Криптографик модулларга хавфсизлик талаблари”
- Ушбу стандарт очиқ ва симметрик калитли криптографик модулларга қўйиладиган ягона хавфсизлик талабларини белгилайди ҳамда ахборотнинг криптографик муҳофаза қилиш воситаларини лойиҳалаш, ишлаб чиқиш, сотиш (элтиб бериш) ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган. Стандарт ЭҲМ, телекоммуникация тармоқлари, айрим ҳисоблаш комплекслари ёки ЭҲМда сақланадиган ва узатиладиган конфиденциал ахборотни муҳофаза қиладиган криптографик модулларга қўйиладиган хавфсизлик талабларини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |