3. Нархларнинг қуйи чегараси – бу давлат томонидан мувозанат нархдан юқорида ўрнатиладиган минимал нарх бўлиб, одатда бозор механизми ишлаб чиқарувчилар ёки сотувчиларнинг айрим гуруҳларига етарли даромад олишга имкон бермайдиган ҳолатларда қўлланилади. Минимал иш ҳақи бўйича қонунчилик ҳужжатлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши – ҳукумат томонидан нархларнинг қуйи чегарасини (минимал нархларни) ўрнатишнинг энг ёрқин иккита намунасидир. Мувозанли нархдан юқори ҳар қандай нархда таклиф ҳажми талаб ҳажмидан ошиб кетади ва ортиқча таклиф вужудга келади. Бу эса нархларни яна пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Агар ҳукумат минимал нархларни сақлаб туришга интилса, бозордаги ортиқча таклиф ҳажмини ўз буфер захирасига харид қилиши, ишлаб чиқариш ҳажмини квоталаш орқали чегералаб туриши ёки талабни рағбатлантириши лозим бўлади. Масалан, бозордаги ортиқча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таклифини қисқартириш учун, АҚШ ҳукумати фермерлардан ортиқча маҳсулотни харид қилиб, мактаб болаларига бепул нонушта жорий этган. 4. Мувозанатли нархнинг ўрнатилишидан айрим тоифадаги истеъмолчилар ҳам, ишлаб чиқарувчилар ҳам манфаат кўради. Мувозанатли нарх одатда истеъмолчиларнинг товар учун максимал таклиф қилиши мумкин бўлган нархдан қуйида жойлашганлиги сабабли, улар бундан маълум бир миқдорда ютуққа эга бўладилар ва бу ютуқ РmaxEPe юзага тенг бўлади. Мувозанатли нарх одат айрим илғор фирмалар (маҳсулот таннархи арзон бўлган) товар учун таклиф қилиши мумкин бўлган минимал нархдан юқорида жойлашганлиги туфайли, улар бундан маълум ютуққа эга бўладилар. Буни ишлаб чиқарувчи ютуғи деб атаймиз. - Ишлаб чиқарувчи ютуғи зонаси
ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |