- Талабнинг камайиши, бошқа омилларни ўзгармас деб қабул қилганда, нархларнинг пасайишига ва талаб ҳажмининг ҳам қисқаришига олиб келади. Бунда талаб ва таклиф чизиқларининг янги кесишиши (мувозанат) нуқтаси олдинги ҳолатдан пастда жойлашади.
- 2. Талаб ва таклифнинг ўзгариши
Талабнинг камайиши ва талаб чизиғининг чапга сурилиши - Энди талабни ўзгармас деб қабул қилган ҳолатда таклифдаги ўзгаришларнинг бозор мувозанатига таъсирини кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик таклиф ошди. Бу бозор мувозанатига ва мувозанатли нархга қандай таъсир кўрсатади?
- Бошқа омиллар ўзгармаган ҳолатда таклифнинг ошиши товар ҳажмини кўпайтиради ва нархни пасайишига олиб келади. Бунда талаб ва таклиф чизиқларининг янги кесишиш нуқтаси олдинги ҳолатдан пастда жойлашади.
- 2. Талаб ва таклифнинг ўзгариши
- Таклифнинг ошиши ва таклиф чизиғининг ўнгга сурилиши
- Бошқа омиллар ўзгармаган ҳолатда таклифнинг қисқариши бозордаги нархнинг ошишига олиб келади. Бундай ҳолатда нарх кўтарилиб, таклиф ҳажми камаяди. Талаб ва таклиф чизиқларининг янги кесишўиш нуқтаси (мувозан нуқтаси) олдингидан юқорида жойлашади.
- 2. Талаб ва таклифнинг ўзгариши
Do'stlaringiz bilan baham: |