4-Мавзу: Бозор мувозанати. Максимал ва минимал нархлар


Download 1.36 Mb.
bet1/5
Sana19.06.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1626435
  1   2   3   4   5
Bog'liq
4 мавзу Ш Бозор мувозанати Максимал ва минимал нархлар

4-Мавзу: Бозор мувозанати. Максимал ва минимал нархлар

  • Режа:
  • 1. Бозор мувозанати ва мувозанатли нарх.
  • 2. Талаб ва таклиф ўзгаришининг бозор мувозанатига таъсири.
  • 3. Максимал ва минимал нархлар.
  • 4. Истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ютуғи.

1. Ҳар қандай бозорда нарх, харидлар ва сотувлар ҳажми талаб ва таклифнинг ўзаро муносабати орқали ўрнатилади. Буни қуйидаги жадвал орқали кўриб чиқамиз:

  • Нарх, сўм/кг.
  • Талаб ҳажми (Qd),
  • тонна
  • Таклиф ҳажми (Qs),
  • тонна
  • Фарқи,
  • тонна
  • Нархдаги ўзгариш
  • 3000
  • 220
  • 160
  • 40
  • ошади
  • 3200
  • 210
  • 180
  • 10
  • ошади
  • 3400
  • 200
  • 200
  • -
  • мувозанатда
  • 3600
  • 190
  • 210
  • 20
  • пасаяди
  • Шакарга бўлган талаб ва таклиф параметрлари:

Арзон нархларда талаб ҳажми таклиф ҳажмидан кўп бўлади: истеъмолчилар сотувчилар таклиф қилганидан кўпроқ шакар сотиб олишни хоҳлашади. Талаб ҳажмининг таклиф ҳажмидан ошиши шакарга бўлган ортиқча талабнинг вужудга келишига сабаб бўлади. Агар нарх бир кг учун 3000 сўм даражасида қатъий ушлаб турилганда, бозорда шакар танқислиги вужудга келган бўлур эди. Истеъмолчилар ўзлари хоҳлаган миқдордаги шакарни харид қилиш имкониятига эга бўлмасдилар. Юқори нархларда талаб ҳажми таклиф ҳажмидан кам бўлади: сотувчилар кўп ҳажмдаги шакарни сотишни истайдилар, аммо харидорлар қиммат нархларда кўп шакар харид қилишни хоҳламайдилар. Агар бозорда таклиф ҳажми талаб ҳажмидан ошиб кетса, товарнинг ортиқча таклифи вужудга келади. Агар нарх юқори даражада (3600 сўм/кг.) ушлаб турилганда, бозорда ортиқча шакар таклифи кузатилган бўлур эди ва сотувчилар ихтиёрларидаги барча шакарни сотиш учун харидор топа олмаган бўлур эдилар.


Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling