4-mavzu депозит (омонат) Бу боб материалларидан баҳраманд


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/29
Sana18.11.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1785427
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
4-MAVZU MA\'RUZA Jamg\'arma va investitsiya shartlari va ulsr bo\'yicha risklarni boshqarish



4-MAVZU 
ДЕПОЗИТ (ОМОНАТ) 
Бу 
боб 
материалларидан 
баҳраманд 
бўлиб, 
қуйидагиларни билиб олишингиз мумкин: 
• Нега пулни тўплаш (жамғариш) керак? 
• Пулни қандай тўпламоқ (жамғармоқ) лозим? 
• Инфляция. Нима у? 
• Инфляциянинг сабаблари нимада? 
• Инфляция қандай ҳисобга олинади (ҳисобланади)? 
• Ўз инфляциямизни қандай ҳисобга олишимиз 
(ҳисоблашимиз) мумкин? 
• Депозит (омонат) нинг бошланиши қаерда? 
• Банк нима? 
• Депозит (омонат)нима? 
• Депозит (омонат)нинг асосий афзалликлари нимада? 
• Унинг қандай нуқсон (камчилик)лари бор? 
• Шахсий молиявий режада депозит (омонат)нинг роли 
қандай? 
• Қайси ёшдан сўнг депозит (омонат)дан фойдаланиш 
мумкин? 
• Депозит (омонат) шартномасида нима мужассам (бор)? 
• Ўзингизга керак бўладиган депозит (омонат) шартларини 
қандай танламоқ лозим? 
• Ўзбекистонда депозит (омонат)нинг қандай ўзига хос 
бўлган хусусиятлари мавжуд? 
66


3.1. 
ЖАМҒАРИЛМАЛАР ВА ИНФЛЯЦИЯ 
Нега пулни тўплаш (йиғиш, жамғариш) керак? 
Бу 
савол 
жавобини 
тўғри 
топишнинг 
ниҳоятда 
муҳимлигини идрок этиш учун эътиборингизга қуйидаги ҳаётий 
бир мисолни келтирамиз. Айтайлик, қайсидир бир хонадонда 
ёнғин содир бўлди. Хайрият, уни тезда ўчиришди ҳам. Шукур, 
қурбонлик ҳам содир бўлмади. Лекин хонадонлардан бирида 
яшовчи оила катта талофат кўрди: уларнинг барча мебеллари 
ёниб кетди; хонадонни зудлик билан таъмирлаш керак. 
Ёнғиндан зарар кўрган оила ёш оила бўлиб, уларда айтишга 
арзигулик миқдордаги жамғарилма ҳеч қачон бўлмаган. 
Хонадонни таъмирлаш учун пулни дўстлардан қарз олишга 
тўғри келди. Таъмирлаш билан боғлиқ бўлган ишларни ёнғин 
содир бўлган хоналарни тозалашдан бошлашди. Ва тўсатдан, 
улар ваннанинг тагида ўраб, яшириб қўйилган пул ва “Оила 
бюджети” деб ёзиб қўйилган дафтарни топиб олишди. Улар 
билан танишилганидан сўнг бу дафтарда “бобо” ўзининг 
даромадлари ва харажатларини акс эттирганлиги ҳамда ҳар 
бир ойнинг якунига кўра у ўз жамғарилмаларини ҳисоб-китоб 
қилганлиги маълум бўлди. 
Кутилмаган 
“совға” уларнинг жонига oро кирди. 
Таъмирлашни ўз кучлари ҳисобидан уддалашди. Дўстлардан 
олинган қарз эса эгаларига қайтарилди. Сўнг улар ўйга 
толдилар: фақат биргина пенсия ҳисобига яшаб, боболари 
қандай қилиб бунча пулни жамғаришга муваффақ бўлди экан?! 
Улар эса, яхшигина маош олишларига қарамасдан, бунинг 
уддасидан чиқа олишмади-ку!? Айтилганидек, уларнинг 
эҳтиёжлари доим имкониятларидан юқори бўлиб келган... 
Шундай 
қилиб, 
қуйидаги 
саволнинг 
кун 
тартибига 
қўйилиши, табиий: пулни жамғариш (йиғиш, тўплаш) керакми 
ёки йўқми? Бунинг якка-ю-ягона жавоби бор: албатта, пулни 
жамғариш (йиғиш, тўплаш) керак. Фақат бундан кейин 
олдимизда автоматик тарзда кўндаланг бўладиган навбатдаги 
саволнинг ҳам жавобини топишишимиз лозим: нега пулни 
жамғариш (йиғиш, тўплаш)ишимиз керак? Мана бу саволнинг 
жавоблари: 
67



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling