сифатида фойдаланиб, устига тангаларни қўйиб чиққанлар.
Секин-асталик билан одамлар
уларга катта суммадаги
пулларни сақлашга ишонганлар ва тўлаш билан боғлиқ бўлган
топшириқларни бера бошлаганлар. Банкирлар махсус китобча
тутиб, унга ўз операцияларини ёзиб борганлар. Сўнг, шу нарса
маълум бўлдики, айримларга бошқалар ҳисобидан тўлаш
қулай ва фойдали экан. Ҳар бир операция учун банкирлар ўз
фоизларини олганлар.
Шундай бўлишига қарамасдан, айрим тарихчиларнинг
фикрича,
буларнинг барчаси анча олдин, яъни эрамиздан
олдинги
III-II
минг
йилликда
бошланган.
Қадимги
Месопотамияда диний бинолар (храмлар)
энг хавфсиз жой
ҳисобланган. Шунинг учун ҳам одамлар ўз товарларини
сақлаш учун бу ерга олиб келишган. Сақлаш учун дон ёки қора
мол билан ҳақ тўланган. Ана шундай тарзда қадимги
диний
бинолар банкларнинг биринчи ва асосий функциясини –
жамғаришни – бажаришган.
Банк. Нима у?
Омонат (депозит)лар орқали фуқароларнинг бўш пул
маблағларини тўпловчи, уларни кредитлар бериш ёки
турли молиявий инструментларга (акция, облигация ва
ҳ.к.лар)
инвестициялаб,
жойлаштирувчи
молиявий
воситачи банк дейилади.
Сақлаш ёки фоиз (даромад) олиш учун банк ҳисоб-
варағига ўтказилган пул маблағлари омонат (account) деб
аталади.
Пул маблағлари вақтинча бўш турган одамлар ҳамма вақт ҳам
топилади. Шу пайтнинг ўзида, маълум муддатга пулларни
қарзга олишга тайёр турган одамлар ҳам бор. Бу
занжирда
банк воситачи сифатида майдонга чиқади. Бировлардан банк
пулни олади (бу – омонатлар ёки депозитлар) ва бошқаларга
эса – пулни беради (бу – кредитлар).
Do'stlaringiz bilan baham: