4-mavzu депозит (омонат) Бу боб материалларидан баҳраманд


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/29
Sana18.11.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1785427
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29
Bog'liq
4-MAVZU MA\'RUZA Jamg\'arma va investitsiya shartlari va ulsr bo\'yicha risklarni boshqarish

Банклар нега керак? 
Замонавий иқтисодни банк тизимисиз тасаввур этишнинг 
иложи йўқ. Бунда банклар пул маблағларини пассив 
тақсимловчилар ҳам эмас. Улар мамлакатдаги барча 
иқтисодий 
жараёнларга фаол таъсир 
кўрсатади. 
Мамлакатнинг яхлит иқтисодий тараққиёти ва шу мамлакат ҳар 
бир фуқаросининг фаровонлиги банклар фаолияти (иши)га 
ҳам боғлиқ. 
Банклар жисмоний (яъни, фуқаролар) ва юридик (яъни, 
корхоналар) шахсларнинг бўш турган маблағларини жалб 
қиладилар. Уларнинг барчаси банкларнинг мижозларига 
айланадилар ва фоиз кўринишидаги даромадга 
эга 
бўладилар. Жалб қилинган маблағларни тўплаб, банклар сўнг 
уларни 
кредитлар бериш 
йўли 
билан 
иқтисодга 
жойлаштирадилар. Натижада иқтисод ривожланиш учун 
маблағга эга бўлади. Ўзаро муносабатлар бундай тартиби 
(кўриниши)нинг ажойиблиги ва ҳайрон қоларлиги шундаки, бу 
жараён иштирокчиларининг барчалари – мижозлар, банклар 
ва иқтисод – учун фойдалидир. 
Депозит (омонат)нинг асосий афзалликлари нимада? 
Пулни уйда “ушлаб” тургандан кўра депозит (омонат)га қўйган 
афзал. Бу афзаллик бир неча кўринишларга эга. Мана 
уларнинг айримлари: 
1. 
Пул депозит (омонат)га қўйилганда жамғарилмалар, 
қисман 
бўлса-да, 
даромад 
келтириши 
ҳисобига 
инфляциядан ҳимояланган бўлади. Депозит (омонат) 
бўйича олишимиз керак бўлган фоиз ставкаси, кўп ҳолларда, 
ўзининг даражаси бўйича инфляция даражасидан юқорироқ 
ёки унга яқин бўлади. Бу пуллар уйда ётганига ўхшаш тезроқ 
82


эмас, балки банкда ундан кўра секинроқ ўз қийматини 
йўқотиши мумкинлигини англатади. 
2. 
Жамғарилмаларни 
қайтариб 
олса 
бўлади. 
Шошилинч пул керак бўлиб қолган вазият ҳаётнинг исталган 
пайтида вужудга келиши мумкин. Агар пуллар муддатли 
депозит (омонат)га қўйилган бўлиб, унинг муддати тез орада 
келмайдиган бўлса, унда нима қилиш керак? Ўзбекистонда 
банкнинг ҳар бир мижози ўз омонати суммасини муддатидан 
олдин қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Депозит (омонат) билан 
боғлиқ бўлган бундай ҳолат шартноманинг тўхтатилганлигини 
билдиради. Омонатчи ўз пулларини олади, лекин фоиз 
суммаларидан маҳрум бўлади. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling