“ечиб” олади. Ва ўзининг муаммоларини ҳал қилади. У
дўстларидан олинадиган қарзга “ботмайди”. Тимсоҳдек кўз
ёшларини ҳам тўкмайди. Ўзини ишончли, дадил, тетик ҳис
этади. Суҳбат жараёнида рақобатчиларини “мот” қилиб, янги
ишни қўлга киритади ҳам.
2.
Жорий капитал учун йирик
сотиб олинмаларни амалга
оширишда
депозит
(омонат)
жамғарилма
қилишга
ёрдамлашади. Агар қимматли пальто, инглиз тили курси,
онанинг юбилейига совға (бу рўйхатни ҳар ким ўзи учун ўзгача
ёзиши мумкин) учун пул керак бўлса,
инсон банкда депозит
(омонат) очади ва унда юқоридагилар учун керакли бўлган
суммани йиғади.
3.
Жуда кўп кишилар депозит (омонат)дан ўзларининг
инвестицион капитали инструментларидан бири сифатида
фойдаланадилар. Тўғри, айрим ҳолларда, депозит (омонат)
бўйича даромад инфляциядан ортда қолади.
Лекин бунда,
барибир, риск даражаси минимал-да! Шунинг учун ҳам депозит
(омонат) консерватив инвесторларнинг қуйилмалари орасида
фахрли ва ҳурматли ўринни эгаллайди.
Do'stlaringiz bilan baham: