10 -тажриба иши
Download 214.45 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Ишдан мақсад RC занжирда конденсаторнинг зарядланиш ва разрядланиш вақтида содир бўладиган ўткинчи жараёнларни ўрганиш. 2. Назарий маълумотлар
10 -Тажриба ишиКонденсаторнинг актив қаршилик ва индуктивлнкка зарядсизланишидаги ўтиш жараёнини текшириш. (Ушбу тажриба иши виртуал лаборатория кўринишида олиб борилади) 1. Ишдан мақсад RC занжирда конденсаторнинг зарядланиш ва разрядланиш вақтида содир бўладиган ўткинчи жараёнларни ўрганиш. 2. Назарий маълумотлар Электр занжирларнинг битта турғунлашган режимдан бошқасига ўтишини характерловчи жараёнлар ўткинчи жараёнлар деб аталади. Электр занжирнинг иш режимини ўзгаришига олиб келувчи барча сабаблар оддий равишда коммутация ёки коммутацион жараёнлар натижасида вужудга келади. Агар занжир фақат актив қаршиликдан иборат бўлса, занжирдаги ҳисобий режим коммутация содир бўлган ондан кейин бошланади. Агар занжирда бита бўлса ҳам энергия тўпловчи элемент (сиғим ёки индуктивлик) бўлса, бу занжирни бир турғунлашган режимдан бошқасига ўтиши, бу элементларнинг магнит ва электр майдонларида тўпланган электромагнит энергиясининг миқдор жиҳатидан ўзгаришига боғлиқ бўлади. Энергияни сон жихатидан чекли миқдорга ўзгариши бир зумда содир бўла олмаслиги туфайли, занжирнинг бир турғунлашган режимдан бошқасига ўтиши маълум вақтни талаб этади. КОММУТАЦИЯ нинг биринчи қонуни: Ҳар қандай индуктивликка эга тармоқдаги ток ва магнит оқими коммутация пайтида ўзини коммутацияга қадар бўлган қийматини сақлайди ва бундан сўнг ана шу қийматларидан бошлаб ўзгаради. ёки Буни индуктив ғалтакни ўзгармас кучланиш манбаига улаш мисолида кўриш мумкин. Агар коммутацияга қадар ғалтакдан ток ўтмаган бўлса, коммутация пайтида ғалтакдан ўтаётган ток ва ҳосил бўлган магнит оқими нолга тенг, яъни: бўлса бўлади. Бу миқдорларнинг 0 дан то барқарор миқдорларигача бирданига ошиб кетиши назарий жихатдан мумкин эмас, чунки бунинг учун ток ва магнит оқимининг ўзгариш тезлиги чексиз катта бўлиши керак, яъни: бўлиши керак. КОММУТАЦИЯнинг иккинчи қонуни: Хар қандай тармоқда сиғимдаги кучланиш ва заряд миқдори коммутация пайтида ўзининг коммутацияга қадар бўлган қийматини сақлайди ва бундан сўнг ана шу қийматларидан бошлаб ўзгаради. ёки Конденсатордаги кучланиш ва заряднинг t0 пайтда бирданига ўзгариши мумкин эмас, чунки бу ҳолда занжирдан ўтаётган ток чексиз катта бўлиши керак, лекин бу ҳол Кирхгоф қонунларига зид бўлади. Коммутация пайтида электромагнит энергиянинг оний миқдорлари коммутацияга қадар бўлган ва ундан кейинги турғунлашган режимларда ўзаро тенг эмас, демак занжирда ана шу энергия фарқини компенсацияловчи куч мавжуд бўлиши керак. Масалан r ва L элементлари кетма-кет уланган занжирни ўзгармас кучланиш манбаига улашда t0 пайтда бир-бирига тенг бўлмаган иккита турғунлашган ток ўзаро туташуви керак, яъни: ва бўлса, бўлади, ёки Расм-12.1 да берилган занжирнинг электр мувозанат тенгламаси Кирхгофнинг 2-қонунига асосан қўйидагича бўлади: Бу ерда: -токнинг t0 пайтдан то t гача бўлган вақтдаги оний қиймати. Занжирда ўткинчи жараён тугаши билан манба кучланишининг ўзгариш қонунига бўйсунадиган турғунлашган мажбурий режим бошланади. Демек занжирнинг мувозанат тенгламасини қўйидагича ёзиш мумкин: Ўткинчи ток мажбурий, турғунлашган ва эркин токдан иборат, яъни: бўлса, бўлади. Занжир элементларидаги ўткинчи кучланишни худди ток каби, турғунлашган ва эркин ташкил этувчилардан иборат, яъни: f - резонанс частотаси, R - характеристик қаршилигини R=R =2 кОм ва R=RI=100 Ом бўлганда занжир асллиги L=L =2 мГц, C=CI=1500 пФ бўлганда критик қаршилигини, R =2 , занжирнинг хусусий тебраниш даврини ҳисобланг. Download 214.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling