4-Мавзу. Фаол ҳаракат ва саломатлик
Download 1.78 Mb.
|
9-АМАЛИЙ МАШГУЛОТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7 гуруҳ Ҳушдан кетиш
6 гуруҳ
Стенокардия Стенокардия, миокард инфаркти ва кардиосклероз касалликлари билан биргаликда юракнинг ишемик касалликларига киради. Стенокардия касаллигида юрак мускуллари етарли миқдорда қон ва озиқ моддалар ололмайди, натижада кислород танқислиги пайдо бўлади. Кўкрак қафасида кучли оғриқ туради. Буни олимлар «очиққан миокард қичқириғи» деб аташган. Оғриқ ҳуружи бир неча секунддан 20 минутгача давом этади. Чап қўл, чап елка ва курак остига узатилиб, иссиқ жойдан совуқ жойга ўтганда оғриқ кучаяди. Айрим вақтларда оғриқ ҳуружи тунда бўлиб туради. Стенокардия ҳуружи ҳафтасига 1-2 мартагача бўлиши мумкин. Қанча тез-тез оғриқ хуружи такрорланиб турса, шунча касаллик чуқурлашиб, юрак тўқималари некрозига, яъни инфаркт миокардига олиб келади. Даволаш. Оғриқ хуружи кўпинча қаттиқ сиқилиш ёки асабийлашишдан кейин пайдо бўлади. Шунинг учун беморни тинчлантириш, тили остига нитроглицерин, валидол таблеткаларини бериш ёки валериана настойкасини ичириш керак бўлади. Оғриқ хуружи давом этаверса, у ҳолда кучли оғриқ қолдирувчи воситалардан фойдаланиш керак бўлади. Кейинчалик эса беморни касалхонада мутахассис назоратида даволаш керак бўлади. 7 гуруҳ Ҳушдан кетиш Қон томир фаолиятининг ўткир етишмовчилигининг энг енгил кўриниши қисқа муддатли ҳушдан кетиш сифатида намоён бўлиб, бу нарса бош мия қон томирларининг қисқа муддатга сиқилиши (спазм) натижасида юз берадиган миянинг қонсизланиши оқибатида ривожланади. Хушдан кетиш қаттиқ жисмоний чарчоқ, қўрқувдан, қаттиқ оғриқдан, ётган жойдан кескин туриб кетилганда (айниқса, иссиқ жойда), тўсатдан содир бўлади. Клиникаси. Беморнинг юзи кескин оқариб, баданини совуқ тер босади ва кўз олди қоронғилашиб, беҳаловат бўлади, баъзан эса қайт қилади. Айни пайтда унинг мадори қуриб, оёқ-қўлларида кучсизлик сезади ва дарҳол ўзи ётиб олмаса ёки суяб ётқизилмаса, йиқилиб тушиши мумкин. Бу пайтда унинг кўз қорачиқлари торайиб, томир уриши жуда тезлашади, нафаси юзаки бўлади, скелет мушаклари бўшашади, артериал қон босими пасайиб кетади. Бу ҳолат 2-3 минутдан то 10-15 дақиқагача давом этиши мумкин. Даволаш. Хушдан кетган беморни дарҳол бошини пастроқ, оёқларини бироз кўтариб ётқизиш, қисиб турган кийим тугмаларини ечиб юбориш ва у ётган хонани эса шамоллатиш лозим. Унинг юз ва кўкракларига бироз сув сепиб бетларини енгилгина шапатилаб қўйиш, новшадил ёки сирка кислотасидан пахтага хўллаб оз-оздан ҳидлатиш ҳам мумкин. Беморнинг ҳушидан кетиши узоқ давом этганда эса тери остига кофеин ёки кордиамин препаратлари юборилади. Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling