4-Мавзу. Фаол ҳаракат ва саломатлик


гуруҳ Миокард инфаркти


Download 1.78 Mb.
bet6/9
Sana22.04.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1377383
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
9-АМАЛИЙ МАШГУЛОТ

5 гуруҳ


Миокард инфаркти
Бу касаллик жуда кўп учрайди. Бунда юракни қон билан таъминловчи тож томир тирқиши қон лахтаги (тромб) билан тиқилиб қолади ва натижада юракнинг маълум қисмига қон етиб келмайди. Натижада юракнинг шу қисми кислород ва озиқ моддаларга тўйинмайди ва “оқариш”деб юритилади. Инфаркт сўзи “оқариш” деган маънони билдиради. Бу касаллик асабийлашиш, моддалар алмашинувининг бузилиши, никотин моддасининг таъсири, тез-тез қон босимининг кўтарилиб туриши, холестерин моддасининг ал-машинуви бузилиши натижасида келиб чиқади.
Клиникаси. Ўткир инфаркт билан касалланган одамлар кўпчилик ҳолларда оғриқдан шикоят қиладилар. Оғриқ босувчи, эзувчи характерда бўлиб, бир неча соатдан 2-3 кунгача давом этиши билан характерланади. Оғриқ тананинг бошқа қисмларига, бошга, қорин соҳасига тарқалиши мумкин. Кўпинча оғриқ вақтида ҳолсизлик, кўп терлаш, кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши билан кечади. Инфаркт бўлган беморларда хавотирланиш, қўзғалиш, ўринда бўй баробар чўзилиб ётиш кузатилади. Тўш орқа-сидаги оғриқлар 30 дақиқадан ўтиб кетса, беморни совуқ тер босса ва оёқ қўллари музласа бу ўткир инфарктдан далолат беради. Шу билан бир қаторда 15-20% одамларда инфаркт оғриқсиз, симптомсиз ўтади. Кўп ҳолларда инфарктда тўсатдан хушдан кетиш, кучли холсизлик, аритмия (юракнинг нотўғри уриши)нинг пайдо бўлиши ёки қон босимининг тушиб кетиши билан кечади.
Даволаш. Касалликнинг биринчи дақиқалари ва соатларида, яъни шифохонагача бўлган босқичда кўрсатиладиган шошилинч ёрдамнинг ҳажми ва мослиги касаллик оқибатини аниқлайди. Худди шу даврда ўлим кўрсаткичлари энг юқори бўлади. Даволаш оғриқ синдромини тўхтатиш йўли билан некроз жойини чегаралаш, коронар қон оқимини тиклаш, юрак ишини ва миокардни кислородга бўлган эҳтиёжини камайтириш, содир бўлиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ва даволашга қаратилган. Оғриқ синдромини тўхтатиш учун тил остига (сублингвал) ёки 0,4 мг аэрозолда нитроглицерин (ҳар 5 дақиқада 3 мар-та) берилади. Агар нитро-глицерин оғриқни тўхтатмаса наркотик анальгетиклар қўлланилади. Нитроглицерин – спрей аэрозоли стенокардия хуружини тез тўхтатади. Нитроглицерин – спрей аэрозоли дозаси аниқ, ишлатиш учун қулай, махсус мослама идишда узоқ вақт яхши сақланади. 3 йилгача қўлланса бўлади, парентерал қабул қилинган хиллари билан бир хил натижа беради, нохуш таъсирлари кам, бемор билан мулоқот қилиш қийин бўлган ва бемор бехуш бўлган ҳолларда ҳам қўлланилиши мумкин. Дорининг таблетка хили секин сўрилади, уни ҳам беморларда қўллаш мумкин.

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling