4-мавзу. Харажатларни ҳисобга олиш усуллари


Компания таннархни калькуляция қилишнинг жараёнли усулида ўртача тортилган қиймат усули


Download 421.09 Kb.
bet8/28
Sana17.02.2023
Hajmi421.09 Kb.
#1209181
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28
Bog'liq
Бошкарув хисоби 4-маввзу

2.Компания таннархни калькуляция қилишнинг жараёнли усулида ўртача тортилган қиймат усулидан фойдаланади.Ой бошида 200 бирлик тайёргарлик даражаси материаллар бўйича 70% бўлган тугалланмаган ишлаб чиқариш бўлган.Ой давомида 2000 бирлик махсулот кейинги цехга ўтказилди.Ой охирда тугалланмай қолган 100 бирлик махсулот материаллар бўйича 60% га тайёр бўлган.ТИЧнинг ой бошидаги қолдигида материаллар қиймати 2721 сўмни ташкил қилган.Ой давомида сарфланган материаллар қиймати эса 39200 сўмга тенг бўлган. Бу холда эквивалент бирликка тўғри келувчи материал харажатлари тенг
а) 19,06 сўм
в) 20,35 сўм
с) 20,42 сўм
d) 19,60 сўм


3. Корхонада 20000 дона махсулот ишлаб чикарилган.Унинг хар бир донасини 600 сўмдан сотиш мумкин. Давр охирига 500 дона сотилмай қолган махсулот ва 1000 дона тугаллан-маган ишлаб чиқариш қолдиги мавжуд.ТИЧ таркибида 75 % материаллар қиймати мав-жуд. Жами материал харажатлари 726250 сўмга тенг.
Эквивалент бирликка тўғри келувчи материал харажатларни аниқланг

а) 35,00 сўм

в) 33,77 сўм

с) 34,18 сўм

d) 37,00 сўм


    1. Харажатлар ҳисоби ва махсулот таннархини калькуляция қилишнинг буюртмали усули


Буюртмали калькуляция усули қўлланиладиган сохалар
Таннархнинг буюртмали калькуляция усули – бу умумий атама бўлиб, махсус буюртма, товар партияси ва контракт танннархининг калькуляциясини билдиради.
Таннархни ҳисоблашнинг ушбу усули компания харидордан калькуляция қили-надиган махсулотнинг бир бирлигини ишлаб чиқаришга буюртма олганда қўллани-лади. Буюртмаларни бажарадиган корхоналар махсус бир марталик товарлар, ма-салан, дастгохлар, ускуналар, эхтиёт кисмлар ва шу кабиларни ишлаб чиқариш би-лан шуғулланадилар.
Бир қатор товарларни, масалан, сотилгунга қадар омборда сақланадиган, электрмаиший товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган компаниялар товар партияси таннархини калькуляция қилиш усулидан фойдаланади. Ушбу холатда тан-нархнинг буюртмали усулидаги услубиёт қўлланилади. Бунда харажатларни ҳисоб-га олиш тизими бир хилдир. Ягона фарқ шундаки, харажатлар махсулот бирлигига эмас, балки махсулот бирлигининг маълум миқдоридан иборат хар бир ишлаб чиқа-риш партиясига ҳисобланади. Буюртма тайёрланиб якунлангандан сўнг товар пар-тияси харажатларининг умумий суммасини товар бирлигининг умумий миқдорига бўлиш орқали махсулот бирлигининг таннархи аниқланади.
Контракт ва буюртма ўртасидаги фарқ шундан иборатки, бири хажм билан, бошқаси эса вақт оралиғи билан боғлиқдир. Контракт таннархини калькуляция қилиш усули, масалан, ишни бажариш муддати бир неча ой ёки йилларни ташкил этадиган контракт асосида қурилишда ишлайдиган компаниялар томонидан қўл-ланилади. Аксарият холларда иш пудратчининг ишлаб чиқариш биноларида эмас, қурилиш объекти жойлашган жойда бажарилади.
Хар бир контракт махсулот таннархини калькуляция қилишиннг алохида бир-лиги сифатида қаралади. Чунки рахбарият хар бир контракт бўйича олинаётган фойда ёки зарар хақида ахборот талаб қилиши мумкин. Йирик контрактлар бўйича назоратни такомиллаштириш мақсадида ёки қурилишиннг маълум бир босқичида тўлов ҳисобларини тақдим этиш ва маълум бир санага фойдани ҳисоблаш имко-ниятини таъминлаш учун ишнинг хар бир босқичи бўйича суб-бирликларни белги-лаш зарурати юзага келиши мумкин

Download 421.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling