4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши Режа
Download 147.34 Kb.
|
4-мавзу.ХХ аср 2- ярми – XXI аср бошларида ум. фар. наз. рив
Боқувчи эркак янгиланган моделига эга мамлакатлар (Франция)
Бошқа манзара аёлларнинг меҳнат бозоридаги мавқеи Буюк Британия ва Ирландиядагига нисбатан доимо кучлироқ бўлган Францияда кузатилмоқда. Одатда аёллар тўлиқ иш кунида банд бўлган, ижтимоий таъминот тизими (гарчи тўғридан-тўғри бўлмасада), имтиёзлардан фойдаланадилар. Оила сиёсати француз ижтимоий ҳимоя тизимида етакчилик қилди. Француз ижтимоий таъминот тизимининг асосий мақсади ота-оналарга болалар тарбияси билан боғлиқ харажатларни қоплашдан иборат. Шу жиҳатдан тизим гендер-нейтрал бўлган. С.Педерсен оилага нисбатан француз сиёсатининг ривожланишини баён қилиб берди, бу уни боқувчи эркак моделидан фарқлайди98. Тарихан оилавий нафақалар Францияда кўп даражада иш берувчилар томонидан молиялаштирилади ва шу сабабли меҳнатга ҳақ тўлаш тизимининг бир қисми сифатида қабул қилиниши зарур. Оилавий нафақа тўловлари 1920 йилларда Англияда бўлганидек ҳеч қачон феминистик сўров сифатида қаралмаган99. Француз оила ҳуқуқи тўлиқ ота-она ҳукмронлигига эга эрни (1970 йиллардаги ислоҳотларгача) инъом этди ва эр ва аёлнинг қизиқишлари ягона бир бутун сифатида чиқиши кўзда тутилди. Умуман, Франция ижтимоий сиёсати туғилишни кўпайтиришга қаратилган. Бу болаларга харажатларни қоплайдиган қатъий нафақа тўловларида намоён бўлди, бу она-аёлларга ёрдам берди. Шундай қилиб, Льюисга кўра, боқувчи эркак француз янгиланган модели (Британия ва Ирландияникига нисбатан) да касаба уюшмалари, иш берувчилар ва ҳукуматга нисбатан кўпроқ эрга асосий роль берилган, айни вақтда давлат сиёсати аёллар ролини эътироф этди ва аёллар ва ёлланма ишчилар сифатида аёллар реал ҳаётини яхшилашга ёрдам берди. Боқувчи эр кучсиз модели (Швеция) Швеция ҳар доим ҳам боқувчи эр кучсиз моделига эга давлат бўлмаган. Иккинчи жаҳон урушига қадар швед социал-демократлари асосан, швед ёзувчиси, оила ва болалар муаммолари ҳақидаги романлар муаллифи Эллен-Кейнинг жиддий таъсирида эркаклар ва аёллар ўртасидаги муносабатларга ўз тушунчасини қайта кўриб чиқдилар100. Асримиз бошида социал-демократлар аёлларнинг ҳиссаси (ва уларнинг мукофотлари) оилавий иш ҳақи моделига мувофиқ, оталик ва оналик билан чекланаётган бўлса, у ҳолда 1930- ва 1940-йилларда Швециядаги вазият ўзгарди ва французчага яқинлашди101, гарчи сиёсий мантиқ бир мунча бошқача бўлсада. Ушбу давр давомида социал-демократларнинг аёлларнинг жамиятдаги роли ҳақидаги тасаввурларига ўз меҳнати ва фаолияти билан дипломат рафиқаси Альва Мюрдаль ва иқтисодчи Гуннар Мюрдаль анча таъсир кўрсатдилар. Улар оналик сиёсатини ва туғилиш даражасини рағбатлантириш сиёсатини ўтказиш билан бир қаторда, давлат сиёсати ҳар бир инсон салоҳиятини юзага чиқаришга қаратилиши лозимлигида туриб олишди. Шундай қилиб, аёлларнинг роли оналар сифатида ҳам, жамият аъзолари сифатида ҳам “миллий” аҳамиятга эга бўлди. Шу сабабли аёллар бошқа соҳаларда, айниқса, ёлланма меҳнат соҳасида ўз қобилиятларини ривожлантириш ҳуқуқига эга бўлишлари талаб қилинди. 1970 йилларнинг ўрталаридан бошлаб, аёлларга меҳнат соҳаси ишчилари каби белгиланган ставкалар бўйича оналар сифатида паст ҳақ тўланадиган иш учун компенсация оладиган ишчилар сифатида қараш қабул қилинган. Меҳнат бозорида аёлларга кўмаклашишга қаратилган энг муҳим ўзгаришлардан бири 1971 йилда бўлим солиққа тортишини киритиш бўлди. Юқори солиққа тортиш ставкалари билан биргаликда бу умуман, оилавий даромад учун эркак эмас, балки аёл ишга чиққанда, ортиқча вақтли ишни олишига олиб келди102. Давлат болалар мактабгача муассасаларида ўринлар сонининг ўсиши иккинчи муҳим ўзгариш бўлди: 1968 йилда мактабгача ёшдаги 10% болалар бундай муассасаларни эгалладилар, 1979 йилда – 27%, 1987 йилда эса – 47%. Ниҳоят, 1974 йилда ота-оналарни суғурталаш тизими киритилди, аёлларга оналар нафақаси бериш ўрнига меҳнат бозорида даромад йўқотишларидан компенсациялар таклиф қилинди. Шундай қилиб, Швеция боқувчи эркак моделидан кетди ва аёллар ва эркакларга ишловчи фуқаролар сифатидаги бир хил муносабат намойиш қилади. Икки боқувчили ушбу модель меҳнат бозоридаги мақомидан келиб чиқиб, барча катта ёшдаги аҳолига ижтимоий ҳуқуқларни тақдим қилади ва боқувчи эр моделига нисбатан кўпроқ нафақа ва ижтимоий хизматларни айниқса, бола парваришига нисбатан таклиф қилади. Льюиснинг таъкидлашича, ҳақиқатан ҳам Швецияда аёлларга ҳақи тўланадиган ва ҳақи тўланмайдиган ишни қўшиш осонроқдир. Аммо бу ҳақи тўланадиган ишга жойлаштиришни кўпчилик аёллар танлашини билдирмайди. Аёллар меҳнат бозорига “чиқиш”га мажбур бўлганлар, аммо ҳақи тўланмайдиган уй меҳнати учун жавобгарликни сақлаб қолдилар; эркакларнинг хулқ-атвори ўзгармади. Аёллар меҳнатини қайта ташкил қилиш ота-оналар таътили (улар эркакларга нисбатан кўпроқ аёллар томонидан қабул қилинади)ни киритиш сиёсати билан боғланган ҳолда ҳақи тўланадиган меҳнат гендер тақсимланишини мустаҳкамлашга олиб келди, натижада ғарб дунёсида энг кучли давлатга айланди103. Шундай қилиб, эр боқувчи бўлган оила модели фаровонлик тартиботларининг таснифини тузишга хизмат қилди ва ҳар бир мамлакатда у турлича бўлди. Шунингдек, Ирландия ва Буюк Британия ўзларини тарихан “кучли” давлат намунаси сифатида тутадилар. Боқувчи эркак моделига қурилган давлатлар ижтимоий ва хусусий мулкчиликни кескин фарқлайдилар. Ушбу модель юмшатилган Францияда ишлар бошқача турибди. Тарихан аёллар бу ерда асосан, тўлиқ иш кунида ишлаганлар ва ижтимоий хавфсизлик тизими устунликларидан фойдаланилган бўлиб, болали ва боласиз оилалар ўртасида иш ҳақи тизими ёрдамида маблағларни горизонтал қайта тақсимлашга устуворлик берди. Патриархал назорат ижтимоий институтларга қараганда, кўпроқ оила ичкарисида мужассамлашди ва Буюк Британия ва Ирландиядан фарқ қилиб, Франция аёлларнинг бир вақтда хотин, она ва ҳақи тўланадиган ишчи бўлиш талабларини эътироф этди. Льюис томонидан Швеция боқувчи эр модели кучсиз ифодаланган давлатга мисол сифатида қаралади. 1960-1970 йилларнинг охири давомида муваффақиятли социал-демократик ҳукумат жамият моделига онгли равишда ҳаракат қилиб, унда аёллар алоҳида солиққа тортишни ва бола парвариши бўйича таътилларни киритиш ва унга ғамхўрлик тўловини ошириш туфайли ҳақи тўланадиган бандликка тортилган104. Шундай қилиб, Франция ва Швеция моделларини Буюк Британия моделига нисбатан кўпроқ аёлларга тақдим этадилар. Льюис шундай хулоса қиладики, Францияда ҳам, Швецияда ҳам аёлларнинг талаблари уларнинг аҳволини аниқлашда катта роль ўйнамади. Бу парадоксал ҳолат бўлиб кўриниши мумкин, аммо кучлироқ феминистик ҳаракат Буюк Британияда бўлди. Download 147.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling