4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши Режа


Download 147.34 Kb.
bet19/24
Sana30.04.2023
Hajmi147.34 Kb.
#1404438
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
4-мавзу.ХХ аср 2- ярми – XXI аср бошларида ум. фар. наз. рив

Дефамилизация ҳодисаси

К.Бамбра ўз мақоласида дефамилизация ҳодисасини ўрганишга мурожаат қилади. Дефамилизация аёллар, давлат ва оилалар муносабатларига тегишли. Бамбранинг таъкидлашича, “дефамилизация” тушунчаси етарли даражада кенг қўлланилади ва фаровонлик давлати томонидан аёлларни қўллаб-қувватлаш даражасини билдиради: унинг оилага боғлиқлигининг сусайиши ва унинг иқтисодий мустақиллиги учун қулай шарт-шароитлар яратиш105.


Тадқиқот жараёнида Бамбра мамлакатларнинг тақсимланишини дефамилизация даражасидан келиб чиқиб, Эспинг-Андерсен мамлакатлар тизими билан таққослади ва Эспинг-Андерсен модели оила ва аёлларнинг фаровонлик давлатидаги ролини ҳисобга олмаслигига нисбатан концепцияси танқидининг адолатсизлиги ҳақида хулосага келди.
Дефамилизация даражаси тадқиқоти қуйидаги омилларни ўлчашга ва дефамилизация индексини ҳисоблашга асосланди.

  1. Аёлларнинг ишга жалб қилинганлик нисбий даражаси (эркакларга нисбатан). Ушбу омил аёлларнинг оилага, унинг ижтимоий ҳаётга қўшилганлигига ва ижтимоий ҳуқуқларга эришишдаги муваффақиятлардан иқтисодий мустақиллиги даражасини кўтаради. Ушбу кўрсаткич фаровонлик давлати аёллар бандлигини қанчалик қўллаб-қувватлашидан далолат беради.

  2. Декрет таътили вақтида иш ҳақи компенсацияси. Ушбу омил даромадлар компенсация даражасини кўрсатиб, уларни декрет таътилига кетиш олдидан оладилар.

  3. Декрет таътилининг компенсацияланадиган давомийлиги. Бу омил аёллар компенсация кўринишида молиявий ёрдам олиши мумкин бўлган даврнинг давомийлигини билдиради.

  4. Аёлларнинг ўртача иш ҳақи. Бу омил аёлларнинг таъминланганлик даражасини ва иш ҳақида гендер тенгсизлик белгилайди. Бундан ташқари, оилалар ёки давлат ва ҳақи тўланадиган бандлик боғлиқлиги ўртасидаги аёллар танловига боғлиқ.

Бамбра томонидан ўтказилган дефамилизация ҳодисасининг тадқиқоти Эспинг-Андерсен ўз таснифида фойдаланган 18 та мамлакатни ўз ичига олади: Австралия, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Ирландия, Италия, Канада, Нидерландия, Янги Зеландия, Норвегия, АҚШ, Финландия, Франция, Швейцария, Швеция ва Япония. Ушбу тадқиқот асосида Бамбра дефамилизация даражасини фаровонлик давлати тартиботлари билан таққослади (6-жадвал). 6-жадвалдан кўриниб турибдики, Эспинг-Андерсен томонидан фаровонлик давлатлари турларидан бирига киритилган мамлакатлар гуруҳи деярли тўлиқ таркибда дефамилизация у ёки бу даражасига мос келади: либерал давлатлар учун паст, консерватив давлатлар учун ўрта, ижтимоий-демократик давлатлар учун юқори дефамилизация даражаси хосдир. Атиги тўртта мамлакат ушбу чизмада тебраниб туради: Канада, Ирландия ва Буюк Британия либерал тартиботга киради, аммо дефамилизация ўртача даражасига эга, Япония эса консерватив мамлакат бўлиб, дефамилизация паст даражасига эга.
6-жадвал
Эспинг-Андерсен умумий фаровонлик давлати тартиботи ва дефамилизация турли даражаларига эга мамлакатлар нисбати

Либерал
Австралия
Канада
Ирландия
Янги Зеландия
Буюк Британия
АҚШ

Дефамилизация паст даражаси
Австралия
Япония
Янги Зеландия
АҚШ

Консерватив
Австрия
Бельгия
Франция
Германия
Италия
Япония
Нидерландия
Швейцария

Дефамилизация ўртача даражаси
Австрия
Бельгия
Канада
Франция
Германия
Ирландия
Италия
Нидерландия
Швейцария
Буюк Британия

Ижтимоий-демократик
Дания
Финландия
Норвегия
Швеция

Дефамилизация юқори даражаси
Дания
Финландия
Норвегия
Швеция


Download 147.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling